Апрельда Қозоғистон тинчлик ўрнатиш кучларининг Ливандаги миссияси якунига етади

Апрельда Қозоғистон тинчлик ўрнатиш кучларининг Ливандаги миссияси якунига етади

Апрель ойида Қозоғистон тинчлик ўрнатиш кучларининг Ливандаги навбатдаги миссияси якунига етади. Улар ўрнига 120 кишилик иккинчи отряд хизматга боради. Ҳарбий хизматчилар шу кунларда ҳарбий полигонда тайёргарликдан ўтяпти. Бу ерда барча шарт-шароитлар хизмат ўтадиган ҳудуддагига яқинлаштирилган.

Тинчлик ўрнатувчи кучларда хизмат қилиш учун психологик синовдан ўтиш, инглиз тилини ўзлаштириш ва дипломатик музокара юритиш санъатини эгаллаш зарур.

ЖИГЕР АИПОВ, 2-ҚЎШМА ТИНЧЛИК ЎРНАТУВЧИ РОТА КОМАНДИРИ:

-  Саралаш  ишларидан сўнг ҳарбий-тиббий тайёргарлик ва ҳарбий-муҳандислик машғулотлари ўтказдик. Ушбу давр давомида, шунингдек, рота шахсий таркиби минтақага хос турли касалликларга қарши эмланди.

Аскарларга тинчлик ўрнатиш тажрибасига эга зобитлар таълим беряпти. Подполковник Асилхан Аманғали ўғли яқинда Африкадан қайтган. У ерда БМТ тинчлик ўрнатувчи кучлари тинч аҳолини қўриқлайди ва инсоний кўмак юкларини кузатиб боради.

АСИЛХАН  АМАНҒАЛИ ЎҒЛИ, ИНСТРУКТОР:

-  Патруллик хизмати давомида турли намойишлар ва иғвогарлик ҳаракатлари юз бериши мумкин. Шунинг учун ҳарбий хизматчилар маҳаллий аҳоли билан мулоқотга тайёр туриши керак. Айни вақтда улар халққа турли кўринишдаги ёрдам кўрсата олиши ҳам муҳим.

Эслатамиз, аскарларимиз БМТ Ҳиндистон батальони таркибида хизмат қилади. Ливандаги Қозоғистон ҳарбий хизматчилари йилига икки марта алмаштирилади.

Фото: lenta.inform.kz