Астана Жараёнида Ливан ва Ироқ ҳам қатнашиши мумкин

Астана Жараёнида Ливан ва Ироқ ҳам қатнашиши мумкин

Астана жараёни иштирокчилари яна иккита мамлакат билан кенгайиши мумкин. “Сурия масаласи”ни ҳал қилишга Ироқ ва Ливан қизиқиш билдирмоқда. Бу давлатлар Сурия билан умумий чегараларга эга ва турли даражада муносабатлар ўрнатган. Эътибор қозонган кўпгина экспертлар Астана жараёни давом этиши кераклигини айтишмоқда. Фақат Қозоғистондаги майдончада ўтаётган музокаралар, уларнинг фикрича, самарадорлигини кўрсатди ва Сурияда тинчлик ўрнатишга аниқ ҳисса қўшаётгани кўзга ташланди.

АББАС АСЛАНИЙ, ЯҚИН ШАРҚ СТРАТЕГИК ТАДҚИҚОТЛАР МАРКАЗИ ХИЗМАТЧИСИ:

 - Астанадаги музокаралар нафақат Суриядаги қуролли зиддиятларни бартараф қиляпти, балки бу ишни жадал суръатларда амалга оширяпти. Зеро, ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш масаласи кўтарилганидан буён қанча вақт ўтди. Очиғини айтиш керак, Женева тинчлик музокаралари самара бермади. Астанада эса илгарилаш ва ижобий ўзгаришлар мавжуд.

“Астана жараёни” Женева музокараларига муқобил сифатида яратилмаганди. Қозоғистон БМТ доирасида ўтаётган ушбу мулоқотни фақат қўллаб-қувватлаши, “Сурия осойишталиги”нинг энг мураккаб масалаларни назоратига олиши лозим эди. Астанадаги дастлабки музокаралар 2017 йилда бўлиб ўтган. Бугунги кунгача унинг 11 раунди ўтди. Эрон мазкур учрашувларнинг барчасида қатнашди. Бу давлат Туркия ва Россия билан биргаликда Суриядаги вазиятни яхшилашга интилаётгани сир эмас.

САИД ШАВЕРДИЙ, ЯҚИН ШАРҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА СИЁСИЙ АНАЛИТИК:

 - Эрон ва бошқа кафолат берувчи давлатлар бугунги кунда сурияликларга кўмаклашишга интилмоқда. Қозоғистон эса, умид қиламанки, Сурия масаласини ҳал этувчи майдончага айланади. Ҳар қалай, шу кунгача бу ерда сансалорликка чалғимасдан, натижаларга эришилмоқда. Суриянинг биз, жараён иштирокчилари билан яқин ҳамкорлик қилиши тинчлик ўрнатилишига ёрдам бериши аниқ.

Кафил давлатлар олдида турган асосий вазифа бедарак йўқолганларни топиш ва қочоқларни ватанига қайтаришдан иборат. Шунингдек, ҳамкорлар Дамашққа озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва дори-дармон етказиб бериш ҳақида келишиб олди. Бугунги кунда 13 миллиондан зиёд суриялик инсонпарварлик ёрдамига муҳтож.

Фото: 24.kz