Астанада «Нур Отан» партиясининг XVIII съезди бўлиб ўтди

Астанада «Нур Отан» партиясининг XVIII съезди бўлиб ўтди

Астанада «Нур Отан» партиясининг 18-съезди бўлиб ўтди. Давлат раҳбари ва Партия раиси Нурсултон Назарбоев иштирок этган бу тадбирда мамлакатнинг барча минтақаларидан келган бир минг 179 нафар делегат иштирок этди. Эслатамиз, «Нур Отан»нинг биринчи йиғилиши 20 йил муқаддам ўтказилган эди. Бу давр ичида сиёсий ташкилот мамлакатдаги энг йирик ва эътиборлилардан бирига айланди. Президент ўз Мактубида тараққиётнинг тарихий босқичларини тилга олди ва партия аъзоларига фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.

НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

-  Тарих қаричи билан ўлчаганда, 20 йил жуда оз муддат. Аммо биз учун бутун бошли даврни бошдан кечиргандек, туюлади. Икки асрни улаган айнан шу йиллар биз учун бурилиш палласи бўлди. Барқарор мамлакат барпо этиш, мустақилликни мустаҳкамлаш учун бизга жасур, муҳим ислоҳотлар зарур эди. Агарда улкан ўзгаришларга эришмаганимизда биз жаҳон тараққиётидан ортда қолган бўлардик. Ва мана шу янги тарихни битган ташкилотлардан бири «Нур Отан» партияси бўлди. Ташкилот бугунги кунда ҳам халқнинг ишончини қозонган яхлит сиёсий куч сифатида ўз ишини давом эттирмоқда.

Съездда делегатлар бажарилган ишлар якунларини чиқардилар ва «Фаровон жамият: ўн йилликнинг ўн мақсади» деб аталган 2030 йилгача мўлжалланган партия дастурини муҳокама қилдилар. Аввалги ҳужжатларда сиёсий ташкилот асосан иқтисодий ривожланишга эътибор қаратган бўлса, янгисида Қозоғистоннинг асосий устуворлиги сифатида фуқароларнинг фаровонлиги ва турмуш сифатини юксалтириш кўрсатилган.

Фото: akorda.kz