Қозоғистон ташаббуслари – кўпчиликка намуна

Қозоғистон ташаббуслари – кўпчиликка намуна

Қозоғистоннинг умумбашарий ташаббуслари ва очиқ мулоқотга ҳамиша тайёрлиги кўплаб мамлакатлар учун намуна. БМТга кўмаклашувчи ҳамжамиятлар умумжаҳон федерацияси вакилларининг фикри шундай. Улардан бири, тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича эксперт Маргарет Уильямс республикамизнинг Хавфсизлик кенгаши муваққат аъзоси сифатида бу жараёнга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлайди. Халқаро муносабатлар бўйича тажрибали мутахассис Қозоғистоннинг пешқадамлиги ва янгиликлар учун очиқлигини, давлатимиз таклифи билан БМТнинг расмий ҳужжатларига айланган ташаббусларни алоҳида кўрсатиб ўтди.

МАРГАРЕТ УИЛЬЯМС, БМТГА КЎМАКЛАШУВЧИ ҲАМЖАМИЯТЛАР УМУМЖАҲОН ФЕДЕРАЦИЯСИ ВАКИЛАСИ:

 - Қозоғистон турли фикр ва истиқболларни бирлаштиришда муҳим ўрин тутади. БМТга кўмаклашувчи ҳамжамиятлар умумжаҳон федерацияси ҳамиша биз билан учрашиш ва мулоқотга киришишга тайёр тургани учун мамлакатингиздан миннатдор. Қозоғистон илк бора БМТ Хавфсизлик кенгашига очиқ ва инклюзив сайловларда иштирок этган, бошқаларга намуна бўла олган давлат. Биз унинг пешқадамлигини маъқуллаймиз ва муваффақиятларини ҳамиша кузатиб борамиз.

БМТга кўмаклашувчи ҳамжамиятлар умумжаҳон федерацияси 1946 йилда Люксембургда тузилган. Бугунги кунда у ўз сафида 40 та ноҳукумат ташкилотни бирлаштиради.

Фото: 24.kz