Бир йилда 11 минг қозоғистонлик Франция визасини олди

Бир йилда 11 минг қозоғистонлик Франция визасини олди

Франция қозоғистонликларга тобора яқин бўлмоқда. Астана шаҳрида бешинчи республиканинг виза бўлими очилди. Бу ерда фуқаролар Шенген визасини олишлари мумкин. Янги бўлимга кунига 50 нафаргача одам келяпти. Байрам мавсумида эса бир кунда 120-130 тагача ариза қабул қилинади. Ўтган йили Франция Бош консуллиги ва Швейцария элчихонаси шундай суръат билан ишлаганди. Ҳужжат қабул қилиш учун консуллик тўлови 60 еврони ташкил қилади. Шуни ҳам айтиш керакки, ўтган йили қозоғистонликларга Францияга бориш учун 11 мингдан зиёд виза берилди. 2020 йилда бу мамлакат 100 миллион нафар туристни қабул қилиш ниятида.

ФИЛИПП МАРТИНЭ, ФРАНЦИЯНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ:

 - Ўтган 2018 йилда 3,5 миллион нафар сайёҳ Францияни зиёрат қилди. Бу эса аввалги йилга нисбатан 4,4 фоизга ортиқ. Туристик виза беришни кўпайтирганимиз ҳисобига юқори рақамларга эришдик. Франциянинг Алматидаги Бош консуллиги 2 миллион 500 мингдан зиёд виза берган. Бу эса аввалги йилгига нисбатан 5,8 фоизга зиёд.

Сурат romanroams.com сайтидан олинди.