Рензо Поми Қозоғистон сиёсати ҳақида

Рензо Поми Қозоғистон сиёсати ҳақида

Қозоғистоннинг тинчлик ўрнатишдаги фаолияти ва кўплаб кескин глобал муаммоларни ҳал этишда тутган фаол мавқеини халқаро ноҳукумат ташкилотлар раҳбарлари юқори баҳолайди. БМТнинг Хавфсизлик бўйича нодавлат ташкилотлари ишчи гуруҳи Қозоғистоннинг жаҳон тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватловчи асосий ташкилотидаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилди. Ишчи гуруҳ таркибида 37 жамоат ташкилоти вакиллари бор. Ушбу нуфузли гуруҳ раиси, БМТ қошидаги “Amnesty International” офиси раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон ўзини ташкилот Хавфсизлик кенгашидаги аъзолик даврида масъулиятли, фаол тинчлик ва тараққиёт тарафдори сифатида кўрсатди. Олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун бор куч-қувватини сафарбар этди.

РЕНЗО ПОМИ, БМТ ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ИШЧИ ГУРУҲИ РАИСИ:

 - Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги аъзолик муддати тугаши мамлакатингизнинг ушбу ташкилотдаги фаолияти тугаганини билдирмайди. Қозоғистон бу вазифада жуда фаол, ҳатто БМТ Хавфсизлик кенгаши муваққат аъзосидан кутилган даражадан анча фаолроқ бўлди, деб ҳисоблайман. Турли минтақавий зиддиятларни ҳал этишга кўмаклашди. Одатда, Хавфсизлик кенгашида фаол бўлган мамлакатлар уни тарк этгач ҳам ўзлари ишлаган муаммолар юзасидан фаолликни давом эттиради. Шунинг учун ҳам Қозоғистоннинг зиддиятларни ҳал этишда муҳим ижрочи бўлиб қолиши кутилмоқда.

Америкалик профессор Леонид Гольдин ҳам халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Қозоғистоннинг тинчлик ўрнатишдаги фаолияти хусусида сўз юритди. У Суриядаги зиддиятни ҳал этишга қаратилган Астана жараёни ва Қозоғистон пойтахтидаги музокара майдончаларида олиб борилган бошқа учрашувларни кузатиб боряпти. Тан олишича, мамлакатимиз баҳсли мақсадларни ҳал этиш намунаси бўла олади.

ЛЕОНИД ГОЛЬДИН, ПРОФЕССОР, ЖУРНАЛИСТ /АҚШ/:

-  Қозоғистоннинг тинчлик ўрнатишдаги ўрни беқиёс. Бу заминда араблар ва яҳудийларнинг мулоқоти менда катта таассурот қолдирди. Мен уларнинг Исроил ёки Фаластинда шундай суҳбатлаша олишларини тасаввур қилолмайман. Жаҳон ўз мустақиллигини фақат атом қуроли ёрдамидагина ҳимоя қила олишга ишонган давлатлар ҳақида гап кетганида Қозоғистоннинг зиддиятларнинг олдини олишдаги тутган ўрнини билади. Одамларни шунчаки гап билан тарбиялаш амримаҳол. Аммо уларга Қозоғистонга боришни таклиф қилиш мумкин. У ердан сиз мутлақо бошқача бўлиб қайтасиз.