Қозоғистон – тинчлик тарафдори

Қозоғистон – тинчлик тарафдори

БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлган даврида Қозоғистон олдинга сурган умумжаҳон ташаббуслар мамлакатнинг халқаро саҳнадаги обрў-эътиборини оширди. Буюк Британиянинг Европа ва Америка ишлари бўйича давлат вазири Алан Данкан шундай деб ҳисоблайди. Лондонда мамлакатимизнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги фаолияти натижалари маълум қилинди.

АЛАН ДАНКАН, БУЮК БРИТАНИЯ ДАВЛАТ ВАЗИРИ:

 - Менинг фикримча, юртингиз минтақада пешқадамликни намойиш этди ва Марказий Осиё учун намуна бўлди. Ҳақиқатан ҳам Қозоғистоннинг жаҳон сиёсий харитасидаги таъсири ортди. Ва у қўшни мамлакатларни БМТ каби кўпқиррали ташкилот ишида фаол қатнашишида восита бўла олади.

Учрашув қатнашчилари: Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари, хорижий дипломатлар, Бирлашган қироллик парламенти Лордлар палатаси ва Жамоат палатаси аъзолари Қозоғистон БМТнинг энг нуфузли органида муваққат аъзо сифатида нималарга эришгани хусусида фикр билдиришди. Британия аналитиклари мамлакатимиз Хавфсизлик кенгашида фаолият юритганида умумжаҳон эътиборини тортган замонамизнинг долзарб масалалари – оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш ва халқаро зиддиятларни юмшатишга алоҳида тўхталдилар.

ЛОТИАН, ГЛОБАЛ СТРАТЕГИЯ ФОРУМИ РАИСИ:

 - Тинчлик ўрнатиш учун икки нарса зарур. Биринчиси – мулоқот. Иккинчиси – мулоқот юритиш учун майдонча. Қозоғистон уларни анча самарали ишлата олди. Ўйлайманки, келажакда ҳам мамлакат шу йўналишда ишлайди.

Учрашув доирасида Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан юртимизнинг БМТдаги фаолиятига оид фотокўргазма ва тарихий видеоматериаллар намойиши ташкил қилинди.