Қозоғистон ва БМТ

Қозоғистон ва БМТ

БМТ Хавфсизлик кенгашида муваққат аъзо сифатидаги фаолияти якунланган бўлса-да, Қозоғистон ушбу юқори нуфузли ташкилот котибияти билан яқин ҳамкорликни давом эттиряпти. Ўтган икки йил мобайнида бундай ҳамкорлик аниқ натижаларга олиб келди. Улар қаторида Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгаши санкция қўмиталаридан бир қанчасига раҳбарлик қилганида эришилган муваффақиятларни кўрсатиш мумкин. Халқаро экспертлар бундай ҳамкорлик хусусида ижобий фикр билдиришмоқда. Мониторинг гуруҳи мувофиқлаштирувчиси Эдмунд Фиттон-Браун Қозоғистоннинг Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятни яхшилашдаги ҳиссасини алоҳида таъкидлайди.  

ЭДМУНД ФИТТОН-БРАУН, МОНИТОРИНГ ГУРУҲИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИСИ:

 - Қозоғистон билан қисқа муддатда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бир томондан террорга қарши фаолият бўлса, иккинчи томондан Афғонистондаги вазиятни яхшилаш учун бирга ишладик. Бу йўналишларда Қозоғистоннинг улкан тажрибаси борлиги ҳаммага аён, Афғонистонда барқарорликка эришиш бўйича асосий ишларни амалга оширмоқда. Айни вақтда Қозоғистон афғон халқига Марказий Осиё билан боғлиқ истиқболларни кўрсата оляпти. Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгаши котибиятида бўлган икки йил жуда самарали  кечди.