Қозоғистон уйғун муносабатлар намунаси

Қозоғистон уйғун муносабатлар намунаси

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан февраль ойининг биринчи ҳафтасини “Умумжаҳон конфессиялараро уйғун муносабатлар ҳафтаси”, деб эълон қилинган. Ушбу тадбирнинг асосий ғояси – зиддиятлар ва жанжалларнинг олдини олиш учун турли диний эътиқодлар ўртасида алоқа ўрнатишдан иборат. Бугунги кунда Қозоғистон этнослар ва конфессиялар орасидаги муносабатларни уйғунлаштириш борасида олижаноб ниятларни ҳаётга фаол татбиқ этяпти. Президент Нурсултон Назарбоевнинг Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездларини ўтказиш борасидаги ташаббуси ҳам жуда муҳим. “Динлар тинчлик тарафдори” умумжаҳон конференцияси бош котиби Уильям Вендли ҳам шундай йирик анжуманлар ўтказишнинг фаол тарафдорларидан бири.

УИЛЬЯМ ВЕНДЛИ, “ДИНЛАР ТИНЧЛИК ТАРАФДОРИ” УМУМЖАҲОН КОНФЕРЕНЦИЯСИ БОШ КОТИБИ:

 - Анча хавфсизроқ ва тинч-тотув жамият барпо этишда динлар муҳим вазифани бажаради. Биз гуллаб-яшнаётган ва хавф-хатардан холи дунёга эришишда эътиқодларнинг ижобий фаолиятини кўрсатиш бобида халқаро ҳамжамиятда пешқадам бўлгани учун Қозоғистон, унинг раҳбариятидан миннатдормиз. Барчамиз учун мамлакатингизнинг бу тенгсиз хизмати қадрли.

Халқаро экспертлар Қозоғистонннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги фаолияти ҳам тинчлик ва барқарорликни таъминлашга улкан ҳисса бўлганини таъкидлашади. Бу ташкилотдаги фаолияти ниҳоясига етган бўлса-да, мамлакатимиз айни йўналишдаги ишни давом эттиряпти. Қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларнинг Ливандаги БМТ кучлари сафидаги хизмати бунга мисол бўла олади. Тинчлик сақловчи кучларнинг йўлланиши халқаро ҳамжамиятда юқори баҳо олди.

ҚАЙРАТ УМАРОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БМТ ҚОШИДАГИ ДОИМИЙ ВАКИЛИ:

 - Илк бора 120 нафар ҳарбий бошқа мамлакатда жойлашиб, тинчликни сақлаш йўлида жуда муҳим, олижаноб вазифани бажаришяпти. Мамлакатимиз раҳбари олдимизга қўйган устуворликлар қаторида бу иш ҳам бор эди. Ва биз уни шараф билан адо этдик. Бунда, албатта, бошқа мамлакатлар, шу жумладан, Ҳиндистон билан ўрнатилган яхши муносабатларимиз ҳам ёрдам берди. Ва албатта, бунда Давлат раҳбарининг ҳиссаси катта. Бугунги кунда Қозоғистон барча мамлакатлар ичида алоҳида ҳурматга сазовор.