Собиқ АҚШ элчиси Қозоғистоннинг ютуқларидан мамнун

Собиқ АҚШ элчиси Қозоғистоннинг ютуқларидан мамнун

Қозоғистон халқаро майдонда мавқеини мустаҳкамламоқда. Республика нафақат жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлди, балки тан олинишга ҳам эришди. Мамлакатнинг ютуқлари сифатида тинчлик ўрнатиш тадбирлари ва фаол иқтисодий ривожланишни кўрсатиш мумкин. Америкалик таниқли сиёсатчилар қисқа муддатда улкан ўсишга эришилганини таъкидлашяпти. АҚШнинг Қозоғистон Республикасидаги биринчи элчиси Уильям Кортни муваффақиятлардан хурсандлигини билдирди. У юртимиз ютуқлари, халқимизга хос меҳмондўстликдан мамнун.

УИЛЬЯМ КОРТНИ, АҚШНИНГ ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ БИРИНЧИ ЭЛЧИСИ:

- Қозоғистонда Америка элчихонасини очганимизда мамлакатингизнинг бу қадар фаровонлашиб кетишини ўйламаган эдик. Ҳозир эса Қозоғистоннинг янада гуллаб-яшнашига ишончимиз комил. Турли соҳаларда Қозоғистон билан истиқболли ҳамкорлигимиз кенгаяди, деган умиддамиз. Бу борадаги  ютуқлардан бирини айтиб ўтишни истардим: америка компаниялари Каспий энергетика ресурсларини ривожлантиришда фаол қатнашяпти. Қозоғистон йирик нефть экспортчиси. Биз ҳамкорликни давом эттиришимиз зарур. Тенгиз лойиҳасини кенгайтиришга 37 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди. Бу – жаҳондаги энг йирик лойиҳалардан бири.

Хорижлик экспертлар фикрича, Қозоғистон муваффақиятли халқаро медиатор ва минтақа вакили сифатида ўзини кўрсата олди. Улар таъкидлаётган яна бир факт: мамлакат ташаббуслари кўпчиликнинг кўнглидагини ифодалаб, бир қанчаси БМТ расмий ҳужжатлари қаторидан ўрин олди. Сиёсатшунос ва дипломатлар республиканинг ташкилот Хавфсизлик кенгашидаги ишини юқори баҳолаяпти.

ТОРЕ ВЕСТБИ, “МЭРЛАР ТИНЧЛИК УЧУН” ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

- Қозоғистон ўз ядро полигонини ёпган 1991 йилдан бери анча вақт ўтди. Бу давр мобайнида Қозоғистон ҳар қандай миллат ядро қуролисиз яшай олишини исботлади. Икки йирик давлат ўртасида жойлашган мамлакат ядро қуролидан холи ҳудуд мақомига эга. Ва бунга тинч йўл билан эришилди, мазкур мавзуда яхши модераторлигингизча қоляпсиз. “Мэрлар тинчлик учун” халқаро ташкилотида ишларканман, Қозоғистон ташаббуси билан “АТОМ” халқаро лойиҳаси тузилганидан бохабар бўлдим.

Мен ушбу лойиҳа билан бир неча йилдан буён ҳамкорлик қиламан. Қозоғистоннинг эндигина сайланаётганида эълон қилинган БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги асосий йўналишлари ҳақидаги баёнотини эшитдим. Бугун эса у ваъдаларини бажариб, зиммасидаги вазифани уддалади, дея оламан.