Қозоғистонда БМТ миссиялари учун тинчлик ўрнатувчилар тайёрланади

Қозоғистонда БМТ миссиялари учун тинчлик ўрнатувчилар тайёрланади

Қозоғистонда БМТ миссиялари учун тинчлик ўрнатувчилар тайёрланади. “Тинчлик учун ҳамкорлик” – КАЗЦЕНТ марказининг юртимиз инструкторлари томонидан ишлаб чиқилган тинчлик ўрнатиш курслари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тан олинган минтақадаги ягона ташкилотга айланди. Нью-Йоркда БМТ штаб-квартирасида тинчлик ўрнатиш бўйича бош котиб ўринбосари Жан-Пьером Лакруа томонидан тегишли барча ҳужжатлар имзоланди. Тайёрланаётган тинчлик ўрнатувчилар учун КАЗЦЕНТ курсларида тинч аҳолини ҳимоя қилиш, тинчлик ўрнатиш бўйича БМТ амалиётлари тартиби ва ўзига хосликларини тушунтириш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти Жумабек Сарабеков сўзларига кўра, БМТ нинг бундай ишончи Қозоғистоннинг халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашда ҳисса қўшишига имкон беради.

ЖУМАБЕК САРАБЕКОВ, ЖАҲОН ИҚТИСОДИ ВА СИЁСАТИ ИНСТИТУТИ ЭКСПЕРТИ:

Маълумки, 2018 йилнинг октябри охирида 120 кишидан иборат Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи контингенти Ливанга жўнади. Улар қатор вазифаларни бажаришади. Ливандаги Қозоғистон контингенти тинч аҳолининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, кузатув постлари ташкил этиш ва Ливан ҳамда Исроил ўртасидаги сарҳадларда ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя қилинишини кузатади.

Экспертлар фикрича, Ливандаги миссия, тинчлик ўрнатувчи кучларни тайёрлаш ҳуқуқини олиш, БМТ Хавфсизлик кенгашидаги раислик – буларнинг барчаси умумжаҳон хавфсизлигини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган мамлакат сифатида Қозоғистон учун жуда муҳим.