Венгрия Қозоғистон фуқароларига эшигини очади

Венгрия Қозоғистон фуқароларига эшигини очади

Венгрия Қозоғистон фуқаролари учун виза режимини юмшатиш ниятида. Ҳозирда Будапешт бу масалани Евроиттифоқда илгари сурмоқда. Икки давлат экспертлари ушбу ташаббусни ижобий баҳолашди. 

МАРИНА МИРОНОВА, ТУРИЗМ БЎЙИЧА ЭКСПЕРТ:

Визасиз режим амал қилиши албатта сайёҳлар оқимини кўпайтиради, чунки қозоғистонликларда бу мамлакатга қизиқиш катта, кўриниб турибдики, бу – қардошлик ришталари, айтиш мумкинки, қозоқлар ва венгрлар ўзаро оға-ини, бизнинг умумий жиҳатларимиз кўп.

Айтиш жоиз, бугунги кунда қозоғистонликлар ўртасида Венгрия йўналиши анча машҳур. Бир ярим йил олдин Астана-Будапешт авиарейси йўлга қўйилганди. Шу пайтга қадар ундан 40 мингдан зиёд одам фойдаланган.

ИНДИРА МУРИМБАЕВА, ВЕНГРИЯДАГИ ҚОЗОҒИСТОН ДИАСПОРАСИ ВАКИЛИ:

-  Яқинларим, дўстларим бизникига келишарди. Йилда бир мартадан бир неча мартагача сайёҳлик мақсадида. Ва улар ҳамиша туристик визани расмийлаштиришарди. Ўйлайманки, визасиз режим йўлга қўйилса, кўп қариндошларим бажонидил тез-тез йўқлаб туришарди. Талабалар ва олимлар ўзаро тажриба алмашишарди.

Жорий йилда мамлакатимизга венгриялик эътиборли бизнесменлар ташрифи режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Миллий иқтисодиёт вазирлиги юқори технология ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган венгер корхоналарини Қозоғистонга инвестиция киритишга таклиф қилган.