Польша сейми вице-спикери Қозоғистон сиёсати ҳақида

Польша сейми вице-спикери Қозоғистон сиёсати ҳақида

Қозоғистоннинг жаҳон сиёсатидаги ўрни кенгайиб боряпти. Республика йирик халқаро тадбирларда фаол қатнашиб, салмоқли майдонларда оламшумул ташаббусларни таклиф этиш билан бир вақтда уларнинг аниқ амалга оширилишига интилиши билан танилган. Ядро қуролига қарши ҳаракат пешқадами сифатида тан олинган Қозоғистон нуфузи ва ушбу мамлакатга ишонч тобора ортиб боряпти. Эслаш жоизки, Бирлашган Миллатлар ташкилоти 29 августни Ядро қуроли синовларига қарши халқаро кун сифатида қабул қилиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади. 2015 йил декабрида эса ушбу халқаро ташкилот Бош Ассамблеяси давлатимиз тақдим этган Ядро қуролидан холи тинч дунё барпо этиш тўғрисида умумжаҳон декларациясини қабул қилди. Бу масалада қозоқ халқининг халқаро даражадаги бебаҳо хизматлари бор, дейди Польша сейми вице-спикери Ришард Терлецки. Сиёсатчи, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини ҳам тилга олди.

РИШАРД ТЕРЛЕЦКИ, ПОЛЬША СЕЙМИ ВИЦЕ-СПИКЕРИ:

- Қозоғистон мустақилликка эришган йилдан бошлаб иқтисодини ривожлантириб, сиёсий барқарорлигини сақлаб, кўплаб тинчлик шартномаларига сабабчи бўлди. Қозоғистон кўп муваффақиятларга эришди. ЭКСПО кўргазмаси, Каспий мақомини белгиловчи шартнома, БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги раислигини алоҳида таъкидлаш лозим. Булар – давлатнинг ташқи сиёсатда нуфузи ортганини кўрсатади. Биз ўзаро ҳамкорликнинг ривожланишини истаймиз. Яқин келажакда Краков шаҳридан Астанага янги авиайўналиш очиш ниятидамиз. Бу нарса икки мамлакат ўртасида туризмнинг ривожланишига таъсир кўрсатади.