Қозоғистон фаровонлик ва барқарор иқтисодий ривожланиш индексида 57-ўринни эгаллади

Қозоғистон фаровонлик ва барқарор иқтисодий ривожланиш индексида 57-ўринни эгаллади

2018 йил маълумотларига кўра Қозоғистон фаровонлик ва барқарор иқтисодий ривожланиш индексида 57-ўринни эгаллади. The Boston Consulting Group компаниясининг йиллик тадқиқотида жаҳоннинг 152 мамлакати иштирок этди.

Рейтингнинг биринчи поғонасида Норвегия, сўнгра Швейцария, Исландия бор. Пешқадам ўнликка Люксембург, Дания, Швеция, Сингапур, Финляндия, Австрия ва Нидерландия ҳам кирган. Айтиш жоиз, Қозоғистондан кейинги 58- ва 59-поғоналарни тегишлича Россия ва Аргентина эгаллаган.

SEDA усули соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилмалар ривожи каби 10 та кўрсаткичга қараб фаровонлик даражасини таҳлил қилиш имконини беради. У ялпи ички маҳсулот динамикаси асосида иқтисодий ривожланишни таҳлил қилиш усулларига муқобил сифатида илк бора 2012 йилда таклиф этилганди.