Германияда Берлин Евроосиё клубининг 25-юбилей йиғилиши бўлиб ўтди

Германияда Берлин Евроосиё клубининг 25-юбилей йиғилиши бўлиб ўтди

Очиқ мулоқот. Германияда Берлин Евроосиё клубининг 25-юбилей йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу мулоқот майдончаси олти йил муқаддам Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан пайдо бўлганди. Бу сафар музокаралар учун “Каспийнинг ҳуқуқий мақоми ва минтақа билан ҳамкорлик” мавзуси олинди. Форум ишида сиёсатчилар, таҳлилчилар, йирик немис компаниялари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилиш давомида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Каспийнинг мақоми белгиланиши инвестицияларни жалб этиш учун  яхши имконият яратишини айтди ва немис бизнесини фаол ҳамкорликка чақирди. Бундан ташқари “Астана” Халқаро молиявий маркази имкониятлари тақдим этилди.

РОМАН ВАСИЛЕНКО, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ

- Ақтау шаҳрида Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги тарихий Конвенция имзоланиши билан якунланган Каспийбўйи мамлакатлари саммити доирасида Қозоғистон ва бошқа Каспийбўйи мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорлик юритиш учун очилаётган янги имкониятлар хусусида қизиқиш билдирган томонлар ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Экспертларнинг фикрлари шуни кўрсатадики, энг аввало, Германия транспорт ва логистика ва Каспий денгизи табиий бойликларини ўзлаштириш бўйича ҳамкорликка қизиқяпти ва бундан жуда манфаатдор.

САША ТРЕППТЕ, ДУЙСБУРГ ПОРТИ  СТРАТЕГИЯ ВА ТАРАҚҚИЁТ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

 –  Бу - халқаро бозордаги турли соҳалар мутахассислари ўртасида фикр алмашиш учун жуда қизиқарли майдонча. Унда бўлажак ҳамкорликка оид муҳим масалалар кўтарилади ва бу форум муҳокама қилиш, алоқалар ўрнатиш, ўз фикримизни айтишга имкон беради. Фикримизча, Қозоғистон транзит масаласида жуда муҳим мамлакат, у Хитойга дарвозадир. Биз бу ерда катта имконият кўряпмиз.