АҚШ-Қозоғистон ҳамкорлиги кенгаяди

АҚШ-Қозоғистон ҳамкорлиги кенгаяди

Астана шаҳрида кенгайтирилган стратегик ҳамкорликка оид Қозоғистон – Америка комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ержан Ашиқбаев давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси билан учрашди. Улар икки мамлакат ҳамкорлигига оид қатор муҳим масалалар -  жорий йилнинг январь ойида президент Нурсултон Назарбоевнинг АҚШга сафари давомида имзоланган 5 ҳужжат, Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги аъзолиги ва республиканинг Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини муҳокама қилдилар. Элис Уэлсснинг айтишича, маданий-гуманитар ва ишбилармонлик соҳасида икки мамлакатнинг ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари катта. 

ЭЛИС УЭЛЛС, АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИНИНГ ЖАНУБИЙ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ БЎЙИЧА ЁРДАМЧИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Биз музокаралар давомини кутамиз ва ўзаро алоқаларимизнинг барча жиҳатлари – икки томонлама ва жаҳон миқёсидагини муҳокама қилишга тайёрмиз. Бу эса, менимча, мамлакатларимиз ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтиришни қанчалик исташини акс эттиради. Якунда бизни Қозоғистонда уч тилли таълимга ўтиш ташаббуси кўриб чиқиладиган учрашув кутаётганини айтишни истардим.