Қозоғистон – ислоҳотларга камарбаста

Қозоғистон – ислоҳотларга камарбаста

Қозоғистон жаҳон миқёсидаги ислоҳотчи, деб ҳисоблашади кўплаб экспертлар. Мамлакат тинчлик ва тотувлик, барқарорлик ва хавфсизлик ғояларини ҳаётга фаол татбиқ этаяпти. Бир неча йил ичида Қозоғистон ташаббуслари жаҳон ҳамжамиятида ўз юқори баҳосини олди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланган Ядро қуролидан холи дунё барпо этиш тўғрисида умумий декларация шулар қаторида. БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Муннинг таъкидлашича, Қозоғистон нафақат Марказий Осиё, балки унинг чегараларидан ташқарида ҳам пешқадамлар қаторида. Унинг сўзларига қараганда, мамлакатимиз имзоланган шартномалар ва мўлжалланаётган келишувларни рўёбга чиқаришда давом этиши зарур. Барқарор ривожланиш мақсадлари ва Иқлим ўзгариши бўйича Париж конвенциясини ҳаётга жорий этишга интилиш зарур. 

ПАН ГИ МУН, БМТ СОБИҚ БОШ КОТИБИ:

-  Президент Нурсултон Назарбоев раҳбарлигида Қозоғистон муваффақият ва фаровонликка эришишнинг жонли ва ҳайратомуз намунасини намойиш қиляпти. Мамлакатингиз барқарорлик маркази вазифасини бажарар экан, тотувлик ва бирдамлик тимсолига айланди. Мен Қозоғистон ва унинг халқи нафақат Марказий Осиё, балки бутун жаҳонда янада улкан муваффақиятларга эришишига ишонаман.