Фаолият самарали бўлди

Фаолият самарали бўлди

БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибидаги Қозоғистон фаолияти жорий йил 31 декабрида якунланади. Ҳозир эса делегациямиз тинчлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича асосий халқаро органда фаол ишлашда давом этаяпти. Республикамиз вакиллари террорга қарши кураш, Яқин Шарқдаги вазият ва бошқа замонавий хатарларни бартараф этиш бўйича очиқ мунозараларда иштирок этаяпти. Делегациямиз глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида ҳам ташаббуслар билан чиқмоқда.

ҚАЙРАТ УМАРОВ, БМТ ҚОШИДАГИ ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДОИМИЙ ВАКИЛИ:

- Ҳар бир мамлакат ўз мустақиллигини ҳимоя қилади. Манфаатларига тажовуз қилинса, ҳар бир давлат буни оғриқли қабуллаши табиий. Аммо БМТ Хавфсизлик Кенгашида бундай ҳолат кўп кузатилади. Мазкур майдончада ҳалол ўйинчи сифатида биз бу йўлни босиб ўтишга муваффақ бўлдик. Президент топшириғи – виждонли брокер, модератор, бугунги кунда мавжуд кўплаб етарлича мураккаб сиёсий муаммоларни ҳал этишга ёрдамлашиш вазифасини бажара олдик, деб ўйлайман.

Қайрат Умаровнинг айтишича, жаҳонда мураккаб геосиёсий вазият шаклланган даврда  Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибига кирди. Аммо мамлакат тинч, дипломатик воситалар ёрдамида посангиси созланган, ўйланган сиёсатни юрита олди.

ҚАЙРАТ УМАРОВ, БМТ ҚОШИДАГИ ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДОИМИЙ ВАКИЛИ:

- Давлат раҳбари белгилаб берган 7 устиворликнинг барчаси рўёбга чиқарилди. Кўп масалаларда ижобий ўзгаришларга эришилди. Бунга бугунги кунда Хавфсизлик кенгаши, БМТ Бош Ассамблеяси аъзолари яхши муносабатларини билдиришаяпти, юқори баҳолашаяпти.  Биз БМТ Хавфсизлик кенгашига рамзий мазмунга эга даврда – Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллигида кириб келдик. 60дан зиёд БМТ га аъзо мамлакати ҳалигача Хавфсизлик кенгаши таркибида ишламаган. Жаҳоннинг 193 мамлакати ичида биз саралар сафида энг муҳим ташкилотда фаолият юритдик.

БМТ Хавфсизлик кенгашидаги фаолияти мобайнида кўплаб муваққат аъзолар Қозоғистон қандай овоз бераётганига диққат қилдилар.  Улар мамлакатимизнинг у ёки бу даражада кескин халқаро муаммолар юзасидан тўлақонли маълумотга эга эканлиги ва салмоқли қарорлар қабуллай олишига ишонишди. БМТ Хавфсизлик кенгашини тарк этаркан, Қозоғистон салмоқли мерос қолдираяпти. Муваффақиятлар қаторида тинчлик, хавфсизлик, барқарор ривожланиш соҳасида ишончли ҳамкор сифатида ўзини кўрсата олган Марказий Осиё минтақаси халқаро ҳамжамият эътиборини қозонганини алоҳида таъкидлаш лозим.