Қозоғистон – жаҳон сиёсий харитасида тўлақонли аъзо

Қозоғистон – жаҳон сиёсий харитасида тўлақонли аъзо

Қозоғистон – жаҳон сиёсий харитасида тўлақонли аъзо. Бу эса мамлакатимиз фикри билан ҳисоблашишлари, унинг тинчликсевар авторитетга эгалиги, ядро қуролига қарши ҳаракат етакчиси, халқаро терроризмни қораловчи давлат сифатидаги обрў-эътибори тан олинишидан далолат. Хорижлик экспертлар таъкидича, Қозоғистон мустақиллик йилларида жаҳонга Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда, иқтисодий ривожланишда ижобий намуна кўрсатмоқда.

ХЕНК НИБУР, ҚОЗОҒИСТОННИНГ НИДЕРЛАНДИЯДАГИ ФАХРИЙ КОНСУЛИ:

– Қозоғистон ва унинг президенти жаҳоннинг бошқа мамлакатларига турли кўптомонлама ташаббусларда пешқадамлик намунасини кўрсатаяпти. Бунга мисол сифатида унинг Сурия бўйича Астана жараёни ҳамда ядровий қуролсизланиш ва хавфсизлик борасидаги ҳиссасини кўрсатиш мумкин.

Аслини олганда, Қозоғистоннинг ташаббуслари янги глобал таҳдидларга ўз вақтида берилган жавоблардир. Хорижлик сиёсатчилар улар жаҳонда хавфсизлик шаклланишига ўз ҳиссасини қўшаяпти, деган фикрда.

АНДРЕЙ МАМИКИН, ЕВРОПА ПАРЛАМЕНТИ ДЕПУТАТИ:

- Чорак аср давомида Қозоғистон халқаро саҳнада ҳар жиҳатдан кучли ўйинчига, БМТ даражасидаги лидерлардан бирига, ва албатта, Марказий Осиёнинг пешқадам давлатига айланди.