Дастлабки якунлар қувонарли

Дастлабки якунлар қувонарли

Тарихимизнинг ёрқин саҳифаси. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида БМТ Хавфсизлик Кенгашида олиб борилган ишларнинг дастлабки якунлари кўриб чиқилди. Вазир Қайрат Абдрахмановнинг таъкидлаб ўтишича, ўтаётган йил воқеаларга бой ва масъулиятли бўлди.

КАЙРАТ АБДРАХМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- 2017 йил январида, биз ушбу умумжаҳон ташкилотлари орасидаги энг нуфузли тузилмада ишлаётган дастлабки ой эди бу, БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига йўллаган сиёсий мурожаатида Президент Нурсултон Назарбоев фаолиятимизнинг асосий устуворликларини кўрсатиб ўтганди. Ва мамнуният билан таъкидлаш керакки, уларнинг деярли барчаси ўз амалий ифодасини топаётир. Масалан, энг аввало қуролсизланиш, ядровий қуролсизланиш ва ядро қуролини тарқатмаслик масалаларида аниқ қадамлар қўйилди. Шу жумладан, Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси Элбоши томонидан иккинчи марта кўтарилган ҳужжат: ядро қуролидан холи дунёга эришиш хусусидаги декларацияни тасдиқлади. 

28 сентябрь куни Қозоғистон Давлат раҳбарининг яна бир ташаббуси рўёбга чиқди. БМТда Нурсултон Назарбоев таклиф этган терроризмга қарши кураш кодекси  имзоланди. 

КАЙРАТ АБДРАХМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Кўп жиҳатдан Элбошининг обрўси туфайли биз бу ҳужжатга  ўзаро зиддиятли мавқе сақлаб келаётган қатор мамлакатлар, масалан, бир тарафдан Эрон, бошқа тарафдан Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия каби мамлакатлар, шунингдек, жуда кўп бошқа давлатларнинг ҳам имзолари қўйилишига эришдик. Улар Президентимизнинг БМТ юз йиллиги нишонланадиган 2045 йилгача ядро қуроли ва терроризмдан холи дунёга эришиш чақириғини бир овоздан  қўллаб-қувватлашди.

Африка қитъасида барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатиш. Мамлакатимиз раҳбарлигида бу ташаббус ҳам рўёбга чиқди.

КАЙРАТ АБДРАХМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Қозоғистон раҳбарлигида бу устуворлик яқиндагина уддаланди, биз БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сомали ва Эритрея бўйича санкциялар қўмитаси деб аталадиган тузилмага раислик қиламиз. Кўп йиллардан буён илк марта Эритреядек давлатга қўйилган санкцияларни бекор қилиш қарори бир овоздан қабул қилинди. Бизнинг сиёсатимиз ушбу мамлакатни нафақат музокараларга жалб этиш, балки унинг узоқ йиллардан буён душманлик қилиб келаётган Эфиопия билан яқинлашишига қаратилган эди.

Қозоғистон Сурия муаммосини ҳал қилишга ҳам ҳиссасини қўшаётганини эслатиш жоиз. Натижада деэскалация зоналари яратилди ва кескинликнинг юмшаши кузатилди. Бугунги кунда Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Ливандаги тинчлик сақлашда иштирок этишаяпти.  Бу ҳам БМТ васийлиги остида амалга оширилаётган тадбир.