БМТ Қозоғистоннинг тинчликпарвар сиёсатини юқори баҳолайди

БМТ Қозоғистоннинг тинчликпарвар сиёсатини юқори баҳолайди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистоннинг тинчликпарвар сиёсатини юқори баҳолайди. Мамлакат тинчлик-барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб муҳим ҳужжатларга муаллифлик қилди. Президент Нурсултон Назарбоевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессиясида эълон қилинган ташаббуслари ва БМТ Хавфсизлик кенгашига қилган сиёсий мурожаати шулар жумласидан. Зиддиятларнинг олдини олиш стратегиясига Қозоғистон таклифи билан оммавий қирғин қуроллари тарқалишига йўл қўймаслик ҳам киритилди. Ядровий меросдан воз кечилгани, Семипалатинск полигони ёпилгани ушбу тамойилга содиқликни намойиш қилди. Қозоғистоннинг ядро синовларига қарши халқаро кунни белгилаш таклифи БМТ томонидан қўллаб-қувватланди.

ХАЛЕД ХИАРИ, ТУНИСНИНГ БМТ ҚОШИДАГИ ДОИМИЙ ВАКИЛИ:

Мен Қозоғистоннинг дунёвий жараёнлардаги иштирокини таъкидламоқчиман. Халқаро ядро ёнилғиси банки очилиши мамлакатингизнинг оммавий қирғин қуроллари тарқалишига йўл бермаслик тизимини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси бўлди. Қозоғистон пешқадамлиги сайёрада тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун жуда муҳим.