Буюк Абай йўлидан...

Буюк Абай йўлидан...

Ёш ёзувчилар Александр Мещеряков ва Қизирбек Дургинбайнинг асарлари «Абай дунёси» китоблари сериясига киритилди. Асарлар Шарқий Қозоғистон вилояти минтақавий лойиҳаси туфайли «Маънавий янгиланиш» дастури доирасида чоп этилди.  

«Абай дунёси» туркум китоблари 2018-2022 йиллар мобайнида чоп этилиши режалаштирилган. Лойиҳа Қозоғистонда маданият ва адабиёт ривожланишига кўмаклашиш, буюк шахслар ва таниқли адиблар асарларини қайта тиклаш, ватанпарварлик тарбияси мақсадларига йўналтирилган. Китобхонлар ёш муаллифлар ва классиклар асарлари билан танишиши мумкин. Масалан, биринчи нашрда Абай асарлари қозоқ ва рус тилларида чоп этилди.

Умуман олганда, сўнгги икки йилда лойиҳа доирасида 20 минг экземпляр китоб нашрдан чиқади. Жорий йилда минтақанинг таниқли шахслари қаламига мансуб 22 китоб чоп этишга тайёрланган.

Бундан ташқари, Абайнинг 175 йиллиги муносабати билан мутафаккир ва унинг шогирдлари ёзган асарлар, абайшунослар тадқиқотлари ҳам нашрга тайёрланмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, «Абай дунёси» лойиҳаси Семейдаги Абай номли Шарқий Қозоғистон вилояти универсал кутубхонаси базасида рўёбга чиқарилмоқда.

Абай номли Қозоғистон миллий педагогика университети эса эсселар танлови эълон қилди. Тадбир Абайнинг 175, Абу Носир ал-Форобийнинг 1150, Олтин Ўрданинг 750 йиллигига бағишланган. Ундан мақсад иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва эстетик дидини ривожлантириш, шунингдек, ёш авлодни Абайнинг адабий асарлари, «Иккинчи устоз» - Абу Носир ал-Форобийнинг умумжаҳон мероси, Олтин Ўрданинг тарихий аҳамияти билан таништиришдан иборат.

Танлов 4 мавзуда ўтади ва 25 август куни якунланади. Ғолиблар 29 августда эълон қилинади.  Унинг шартлари билан қуйидаги сайтда танишишингиз мумкин: www.kaznpu.kz.

 

Фото: semeylib.kz