“Қозоғистоннинг 100 янги номи” лойиҳаси ғолиблари: Дина Байтасова, Асел Баймуқанова

“Қозоғистоннинг 100 янги номи” лойиҳасида ғалаба қозониш бир вақтнинг ўзида улкан фахр ва масъулият саналади. Энг яхшилар ичида юқори ўрин олганлар шундай фикрда. Улар орасида ўқитувчилар, врачлар, спортчилар, тадбиркорлар бор. Ушбу рўйхатга Асел Баймуқанова ҳам киритилган. Эколог Каспий тюленларини ўрганиш ва уларни сақлаб қолиш билан шуғулланади.

АСЕЛ БАЙМУҚАНОВА, ЭКОЛОГ, “ҚОЗОҒИСТОННИНГ 100 ЯНГИ НОМИ-2019” ЛОЙИҲАСИ ҒОЛИБАСИ:

- Болалигимда, бу жонивор қирилиб кетаётгани тўғрисида билганимда, жуда қаттиқ руҳий зарба олганман. Яна бир унутилмас лаҳза илк бор каспий тюленларини кўрган вақтим бўлган. Улар судралиб ёнимга келар, мени таниб олган, гўё саломлашаётгандек туюларди. Бу жониворлар жуда қизиқувчан, кузатишни ёқтиради. Ёнгинасида ким сузаётганига эътибор беради. Улар ҳамиша чор-атрофимизда бўларди. Ўша вақтдан бошлаб мен тюленлар Каспийда сақланиб қолишини исташимни, бунга бор кучимни сарфлашимни тушуниб етганман.  

Дина Байтасова – “Қозоғистоннинг 100 янги номи” лойиҳаси маданият соҳаси ғолибаси. Санъатшунос сифатида халқаро таълим олган, маълум тажрибага эга Дина замонавий санъат йўналишида ижод қилаётган юртдош мусаввирларни илгари суриш билан шуғулланади. У Қозоғистонда ҳам, халқаро майдончаларда ҳам турли кўргазмалар ташкил этади. Бу лойиҳалар қобилиятларни рўёбга чиқариш учун яхшигина имконият ҳисобланади. Ҳозир санъатшунос «Art Show» фестивалини ташкил этишга киришган.

ДИНА БАЙТАСОВА, САНЪАТШУНОС, “ҚОЗОҒИСТОННИНГ 100 ЯНГИ НОМИ-2019” ЛОЙИҲАСИ ҒОЛИБАСИ:

- Бу лойиҳа рассомлар, арт-соҳа, фаолиятимиз ва биз дуч келаётган муаммолар ҳақида ҳикоя қилиш учун яхши имконият. Замонавий рассом – аввало, новатор. Кашфиётчи. Атрофимиздаги оламнинг нақадар чексизлигини  кўрсата оладиган кўпқиррали  шахс. Чунки ижод – оламнинг акси. Фақат гўзалликнинг эмас, муаммоларнинг ҳам. Бугунги кундаги мусаввир – Қозоғистон, унинг маданияти ҳақида ҳикоя қила оладиган элчи - амбассадор ҳисобланади.

Фото: Хабар 24