Қабанбай ботир қишлоғидаги 41-мактаб 70 ёшга тўлди

Қабанбай ботир қишлоғидаги 41-мактаб 70 ёшга тўлди.

Ушбу илм даргоҳида бугунги кунда 1200 нафар ўқувчи таълим олади, 100 нафардан ортиқ ўқитувчи ишлайди. Унинг битирувчилари орасида мамлакатда ва хорижда ном қозонган жамоат арбоблари, олимлар бор. Педагоглар айтишича, билим бериш сифати юксаклиги, илғор таълим усулларидан фойдаланиш ва, энг муҳими, анъаналарга садоқат мазкур даргоҳни бошқаларидан ажратиб туради.

БЎТАКЎЗ СУЛЕЙМЕНОВА, 41-СОНЛИ МАКТАБ ДИРЕКТОРИ, ҚАБАНБАЙ БОТИР КЎЧАСИ:

- 1956 йилда мактаб илк битирувчиларига етуклик аттестати тақдим этган. Жорий йилда мактабимизнинг 64-битирувчилари катта ҳаёт сари қадам ташлайди. Ўтган давр мобайнида 3 минг 150 нафар ўқувчига таълим бердик.

СВЕТЛАНА ЛУЗАНОВА, МАКТАБНИНГ СОБИҚ ДИРЕКТОРИ (1986-2009):

- Билим даргоҳи ҳамиша давр билан ҳамнафас ишлаган. Мактабимиз услубият ишлари бўйича таянч мактаблардан бири ва шундай бўлиб қолади ҳам. Бизда инклюзив таълим бўйича иш юритилади.

САҒИНДИҚ ЖАНБЎЛАТОВ, МАКТАБ БИТИРУВЧИСИ: 

- Биз ўқиган вақтда кичкина мактаб эди. Кейинроқ янги бино қурилди, у фойдаланишга топширилганида мен 6-7-синфларда ўқирдим. Ростини айтиш керак, мактабимизни ҳамиша соғиниб юрамиз. У жуда ўзига хос эди.

Битирувчилар орасида муаллим касби жуда оммалашган. Бу даргоҳда “Маънавий янгиланиш”нинг асосий тамойиллари – ота-боболар меросини сақлаш, анъаналарга садоқат ва авлодлар узвийлиги сингдириб борилади.  Айни вақтда таълим масканида уни тугатган собиқ ўқувчиларнинг 23 нафари меҳнат қилаётгани ҳам бежиз эмас.

Фото: kopilkaurokov.ru