Олтин Ўрда – 750 ёшда: Бўлған она, Жўжи ва Алаша хон хоки генетик таҳлил қилиняпти

Олтин Ўрда – 750 ёшда: Бўлған она, Жўжи ва Алаша хон хоки генетик таҳлил қилиняпти

«Олтин Ўрда» даврига оид тарихий-маданий ёдгорликлар диққат билан ўрганилмоқда. Бугунги кунда Европа ва Япония лабораторияларида Улитау мозорларида ётган Бўлған она, Жўжи ва Алашахон хоки генетик таҳлил қилиняпти. Қарағанди шаҳрида бўлиб ўтган халқаро илмий конференцияда бу борада бугунгача эришилган натижалар ҳақида сўз борди. Бўлған она хокининг радиоуглерод таҳлили туфайли ушбу аслзода хоним 14-асрда яшагани аниқланди. У 40 ёшида вафот этган. Унинг қабридан топилган бош кийими – турмушга чиққан аёлларга хос бўлган, бундай қадимий либос Қозоғистонда сақланиб қолган ягона кийим. Конференция доирасида иштирокчилар Улитау туманига боради ва тарихий ёдгорликлар билан танишади. Таъкидлаш жоиз, тадбир “Маънавий янгиланиш” дастури доирасида ўтказиляпти ва Олтин Ўрданинг 750 йиллигига бағишланган.

БЕРИК АБДИҒАЛИ, УЛИТАУ ТУМАНИ ҲОКИМИ:

- Биз фақат Қозоқ хонлигини ўрганиш билан чекланмаймиз. У барпо этилгунига қадар ҳам бир қанча салтанатлар мавжуд бўлган. Улар – бизнинг тарих, уларни асрашимиз зарур. Ва, албатта, бу тарих унутилмаслиги керак. Биз Чингизхон ва Жўжихон барпо этган империя ворислари ҳисобланамиз. Тарихий ёдгорликларни тиклаш учун чора-тадбирлар кўришимиз керак, бу эса туманимиз ривожига хизмат қилади. Айни вақтда ушбу фаолият вилоятнинг сайёҳлик потенциалини оширишга ёрдам беради. Ва, албатта, ҳамма учун иқтисодий жиҳатдан фойдали.  

Фото: Хабар 24