«Қозоғистоннинг 100 янги номи» лойиҳаси 3-босқичи бошланди

Бугун Қозоғистонда «100 янги ном» лойиҳаси учун буюртмалар қабул қилиш бошланди. 2019 йилги лойиҳа Ёшлар йилига бағишланган. Унда 39 ёшгача бўлган ҳар бир қозоғистонлик иштирок этиши мумкин. Фан, ижтимоий ҳаёт, тиббиёт ва спортда эришилган ютуқлар кўриб чиқилади. Буюртма бериш учун лойиҳа сайтига кириш ва анкетани тўлдириш кифоя. Нотўғри маълумот бергани ёки онлайн-овоз бериш вақтида ғирромлик қилгани учун ташкилотчилар иштирокчини рўйхатдан чиқариб юбориши мумкин. Номзод танлашда бошқа усулдан ҳам фойдаланиш мумкин: ўтган йиллар ғолиблари муносиб номзод топиш мақсадида Қозоғистоннинг барча вилоятларини кезиб чиқади. Буюртмалар 20 октябргача қабул қилинади. Натижалар декабрь ойида, Элбоши иштирокидаги расмий тақдимотда эълон қилинади.

ДАУРЕН АБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРИ:

- Улкан лойиҳани ишга туширяпмиз. Икки йил муқаддам Элбоши «Маънавий янгиланиш» дастурини эълон қилганди. Унинг доирасида биз «100 янги ном» лойиҳасининг учинчи босқичини бошладик. Мазкур лойиҳа жамият ривожига улкан ижобий таъсир кўрсатади, шунинг учун биз уни давом эттиришга қарор қилдик.

Фото: Акорда