Қозоғистонда «JasA» махсус лойиҳаси иш бошлади

Қозоғистонда «JasA» махсус лойиҳаси иш бошлади

Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик маъсулиятини ошириш. Шу мақсад билан Қозоғистонда «JasA» махсус лойиҳаси иш бошлади. Унинг доирасида креатив ва урбанистик ташаббуслар қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган. Иштирокчилар лойиҳаларини ўз шаҳар-қишлоқларида амалга оширади. Таъкидлаймиз, лойиҳа бир неча босқичдан иборат. Аввалига саралаш босқичи. Бугунгача 1200 дан ортиқ ариза келиб тушди. Сўнг  100 та энг яхши таклиф молиялаштирилади ва амалга оширилади. Барчаси йил охиригача тугалланиши зарур. Лойиҳа доирасида Нур-Султонда ёшлар ишлари билан шуғулланувчи ходимлар учун семинар бўлиб ўтди. Барча минтақадан келган 70 нафар қатнашчи пойтахтда тўпланди. Тренингдан мақсад – ёшлар ташаббусини режалаштириш ва лидерлик салоҳиятини юксалтириш. 

САЯ САҒИНҒАЛИЕВА, МЕНТОР /АҚТЎБЕ ВИЛОЯТИ/:

 - Ақтўбе вилоятидан 50 дан ортиқ шундай лойиҳа тақдим этилди. Ундаги ёшларнинг кўпчилиги хайрия, ёшлар волонтёрлиги, шунингдек, қишлоқда вақтни мазмунли ўтказишни рағбатлантиришга йўналтирилган. Вазифамиз – уларга ёрдам кўрсатиш, йўналтириш ва маслаҳат бериш, бор билимимизни сарфлаган ҳолда олти ойлик ёшлар лойиҳасининг муваффақиятини  таъминлаш.

Фото: Хабар 24