“100 янги дарслик” лойиҳаси доирасида 48 китоб таржима қилинди

“100 янги дарслик” лойиҳаси доирасида 48 китоб таржима қилинди

Қозоғистонлик мутахассислар энг яхши хорижий асарларни таржима қилиш устида ишни давом эттиришяпти. “Янги гуманитар билим. Қозоқ тилида 100 янги дарслик” лойиҳаси доирасида мўлжалланган асарларнинг деярли ярми чоп этилди. Улар фаннинг турли соҳаларини қамраб олган бўлиб, фақат талабалар учунгина долзарб эмас. Нашрларда назария билан бирга фойдали амалий намуналар ҳам келтирилган. Янги ўқув йилида бу дарсликлар олий таълим тизимида жорий этилади.

РАУАН КЕНЖЕХАНУЛИ, МИЛЛИЙ ТАРЖИМА БЮРОСИ ИЖРОВИЙ ДИРЕКТОРИ:

 - Жами 48 дарслик таржима қилинди. Дастлабки 18 китобни биз ўтган йили тақдим этгандик. Улар ҳақида етарлича айтилди. Жорий йилда яна 30 та китобни таржима қилиб тугатдик. Улар адади 10 минг нусхадан. Китобларни Қозоғистоннинг 130 та олий таълим муассасаларига топширамиз.