10 Вазифа: Бирлик ва маънавий янгиланиш

10 Вазифа: Бирлик ва маънавий янгиланиш

Бирлик ва маънавий янгиланиш Қозоғистон жамияти учун устувор мақсадлар қаторида қолаверади. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат тараққиётининг асосий йўналишларини кўрсатиб берди. Бу мақсадларга эришишда Қозоғистон халқи Ассамблеяси фаолиятига алоҳида эътибор қаратилади. Республикамиз заминида 130 дан ортиқ этнос вакиллари тинч-тотув истиқомат қиладиган давлат сифатида этнослараро ва конфессиялараро тотувликнинг ўзига хос намунасига айланган. Республика халқлари бирлиги феномени Қозоғистон халқи Ассамблеяси илмий-эксперт кенгаши томонидан фаол ўрганиляпти.

АЙГУЛЬ САДВОҚАСОВА, ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕЯСИ ИЛМИЙ-ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ РАИСАСИ:

 - Бизнинг тадқиқотларимиз турли этносларга мансуб, турли этник тиллари, анъаналари бўлса да қозоғистонликларни қайси қадриятлар бирлаштириб турганини  ўрганишга қаратилган.

Бундай қадриятлар етарлича умумий, универсал эканлигига амин бўляпмиз. Улар: саломатлик қадрияти, таълим олиш қадрияти ва бошқалар. Улар мавжуд ва ижтимоий ҳаётимизда асосий ўрин тутади. Тегишлича, мазкур қадриятлар атрофида фуқароларнинг ҳар кунги ҳаёти шаклланади.

ШЕРЗОД ПЎЛАТОВ, ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕЯСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, ЎЗБЕК ЭТНОМАДАНИЯТ БИРЛАШМАСИ РАИСИ:

 - Бизнинг бош бойлигимиз – бирлигимиз. Ҳамжиҳатлигимизни сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш, бугунги кунда вужудга келган тартибни сақлаб қолишимиз зарур. Қозоғистон – умумий Ватанимиз, уйимиз, барчанинг бунда тенг имкониятлари ва ҳуқуқлари бор. Ҳар бир фуқаро буни тушуниб етиши, ватанпарвар бўлиши, умумий ватанимиз, умумий уйимиз учун меҳнат қилиши, унинг фаровон бўлишига ҳисса қўшиши зарур.

ХАЛИЛ МАСЛОВ, Л.Н.ГУМИЛЕВ НОМЛИ ЕВРООСИЁ МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕЯСИ КАФЕДРАСИ ХОДИМИ:

-  Қозоғистон университетларида очилган Қозоғистон Халқи Ассамблеяси кафедраси талабаларга ватанпарварлик ва халқ бирлиги ғоялари сингиши учун хизмат қилади. Талабалар бу ерда миллатлараро тотувликда Қозоғистон тажрибасини ўрганишади ва бу ҳақда илмий ишлар ёзишади.

Фото: almaty-akshamy.kz