Пойтахтда ёш олимлар халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди

«Буюк дашт ёшлари: тарихий миссия ва ягона келажак миллатини шакллантириш». Пойтахтда ёш олимлар халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди. Қозоғистонлик ва хорижлик қатнашчилар юртимиз тарих фани ва унинг ижтимоий онгни замонавийлаштиришдаги ўрни масаласини муҳокама қилишди.

ЖАПСАРБАЙ ҚУАНИШЕВ, ДАВЛАТ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Технологиялар асрида яшаётганимиз боис барча ташаббуслар ядроси бўла оладиган ёшлар бу ишда фаол иштирок этиши зарур, деб ҳисоблайман. Улар фан билан шуғулланиб, давлатга фойда келтириши керак.

Ёш олимлар ёшлар сиёсатини ривожлантиришга оид ғояларини тақдим этишди. “Маънавий янгиланиш” дастури ва “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласида кўзда тутилган чора-тадбирлар мамлакатни модернизация қилишда муҳим факторлиги тилга олинди.

ЛАУРА БИГАЛИЕВА, “ЁШЛАР” ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ЭКСПЕРТИ /РОССИЯ/:

- Мен кўтарган мавзу Россияда ҳам, Қозоғистонда ҳам ёшлар парламентаризми. Ёшлар парламенти янги авлоднинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш воситасидир.  Бу ерда Ёшлар парламенти тузилишини, у самарали фаолият юритишини жуда-жуда истардим.

АИДА СИЗДИҚОВА, “ЁШЛАР” ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ ЕТАКЧИ ЭКСПЕРТИ:

- «Астана ЭКСПО-2017» тажрибаси Қозоғистон учун улкан билимлар майдончаси бўлди. Уч ой давомида 5000 одам 7-8 соатдан тинимсиз ишлади. Бундай тажрибани Қозоғистон учун сақлаб қолиш керак. Мазкур имкониятдан фойдаланиш жорий Ёшлар йилида волонтёрлик ҳаракатини ривожлантиришда яхшигина туртки бўлиб хизмат қилади. 

Конференция якунига кўра резолюция қабул қилинди. Қатнашчилар Ёшлар йилида Ягона келажак миллати ва инновациявий-интеллектуал миллат, янги Қозоғистон ватанпарварлиги, меҳнат мафкураси ва маънавий руҳиятни шакллантириш учун кучларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлашди.