Батиржан Смаков – ЮНЕСКО эътирофига муяссар бўлди

Батиржан Смаков – ЮНЕСКО эътирофига муяссар бўлди

Сурия болаларига ёрдам бериш учун ўтказган қатор хайрия концертлари учун Батиржан Смаков “ЮНЕСКОнинг Тинчлик артисти” унвонига муносиб кўрилди. Мамлакатимиздаги ягона контртенор, “Қозоғистоннинг 100 янги номи” лойиҳаси ғолиби, қозоқ хор мусиқаси антологияси тузилиши ташаббускори, таниқли дирижёр гастролларга бой ҳаёт қўйнида. Уни жаҳоннинг етакчи театрлари саҳналарига таклиф этади. Италия, Грузия, Франция, Миср, Иордания, Россия, Польша опера қўшиқчисининг санъатидан бохабар. Жорий йил баҳорида Батиржан бир қанча Европа мамлакатларига гастролга чиқади.

БАТИРЖАН СМАКОВ, ЛОЙИҲА ҒОЛИБИ:

-  Мен ўзимни кечки соат 11-12да ётиб, эрталаб 7.30-8 да туришга ўргатганман. 7-8 соат ичида овоз пайчалари дам олиши керак. Мунтазам яхши вокал формасида бўлишим, имкон қадар кўпроқ нарсага эришишим учун бу жуда муҳим.

Ёш дирижёр етакчи Италия консерваторияси - Жоакино Россинида таълим олган. Ўзи 6 йил яшаган Апеннин яриморолида Батиржан Халқаро опера академиясини тугатган. Лойиҳа ғолибининг фикрича, иқтидор мавжудлиги – муваффақиятнинг бир қисми, холос. Энг муҳими – тинимсиз меҳнат ва ўз-ўзини такомиллаштириш.

БАТИРЖАН СМАКОВ, ЛОЙИҲА ҒОЛИБИ:

 - Бу нарса осонгина юз бергани йўқ. Жуда кўп вазифаларни ҳал этиш лозим эди. Инсоний жиҳатдан ҳам, касбий жиҳатдан ҳам. Шунда опералардан қайсидир саҳналарга, кантаталар, ораторийларга дирижёрлик қилишимга тўғри келган. Аммо буларнинг бари менга улкан тажриба олиб келди.

Яқин кунларда пойтахтимиз аҳли ва меҳмонлари мамлакатимиздаги ягона контртенор ижодидан завқлана олади. “Астана Опера”да 21 апрель куни “Венеция регатаси” концерти бўлиб ўтади.

Фото: inform.kz