Қозоғистон уч тилни ўзлаштирган янгиликларга муштоқ авлодини шакллантиришади

Қозоғистон уч тилни ўзлаштирган янгиликларга муштоқ авлодини шакллантиришади

Қозоғистоннинг уч тилни ўзлаштирган янгиликларга муштоқ авлодини шакллантириш – “Нур Отан” партиясининг 2030 йилгача бўлган 10 та устувор мақсади доирасидаги асосий йўналишлардан бири. Энг аввало Давлат раҳбари таъкидлаб ўтгани каби, уч тиллиликни жорий этиш ва сифатли таълимни таъминлаш учун профессионал ходимлар тайёрланиши зарур. Бугунги кунда Қизил Ўрда Назарбоев заковат мактабида яна бир муваффақиятли тажриба ўзлаштириляпти. Канадалик инглиз тили ўқитувчилари учун услубий қўлланмалар муаллифи Мейвис Куок педагоглар ва ўқувчиларни инглиз тилига ўқитяпти.

МЕЙВИС КУОК, ЎҚИТУВЧИ /КАНАДА/:

-  Инглиз тилида уч ой ичида гапира бошлаш мумкин. Албатта, ҳар куни шуғуллансангиз. Ўқитувчилик даражасига етиш эса анча мураккаб. Чунки предметдаги атамаларни ҳам мукаммал билиш керак. Умуман олганда, жаҳон амалиётига назар солсак, тил ислоҳотлари одатда 40 йил давомида ўз самарасини кўрсата бошлайди. Аммо Қозоғистонда муаллимларнинг ўзи бу борада улкан иштиёқ билдираётгани боис, натижаларга қисқа вақтда эришсак ажаб эмас.

Элеонора Тукибаева биологияни юқори синфларда инглиз тилида ўқитади. Ўз вақтида у олти ойлик малака ошириш курсларида таълим олган ва В1, В2,  С1 сертификатларига эришганди. Педагогнинг фикрича, замонавий дунёда муваффақиятга эришиш учун билимни мунтазам ошириб бориш даркор.

ЭЛЕОНОРА ТУКИБАЕВА, БИОЛОГИЯ МУАЛЛИМАСИ:

-  Аввалига жуда мураккаб туюлди. Инглиз тили дарслигини охирги марта очганимдан сўнг кўп йил ўтган эди. Анчасини унутган эканман. Ҳар куни тайёрланиш зарур. Тренеримиз айтганидек, мунтазам инглизча китоблар ўқиш, аудиотасмаларни тинглаш зарур.

Уч тиллилик аввало замон талаби, дейди мутахассислар. Глобаллашган дунёда биргина тилга таяниб узоққа боролмаймиз. Зеро, бугун дунёни ўз маданиятимиз, тарих ва ютуқларимиз билан таништиришимиз лозим.

Фото: strategy2050.kz