Янги ном соҳиби онкологик касалларга ёрдам беради

Янги ном соҳиби онкологик касалларга ёрдам беради

"Қозоғистоннинг 100 янги номи” миллий лойиҳаси ғолибларидан бири бўлган Серик Нуркеновни Қозоғистондаги тиббиёт йўналишларидан бирининг кашфиётчиси дейиш мумкин. Ихтисослиги физик бўлган мутахассис онкологик, кардиологик ва неврологик касалликларни илк босқичларидан аниқлайди.

СЕРИК НУРКЕНОВ, ЛОЙИҲА ҒОЛИБИ:

 - Устунлик шундаки, бу ерда радиоактив моддалар ишлатилади. У организмга киргач, қон билан бирга айланиб, рак ҳужайралари ўчоқларини топади. Бошқача айтганда, бутун организм тўлиқ текширувдан ўтади.

Бугунги кунда Серик Нуркенов 17 мингдан зиёд тадқиқот ўтказган. Айни вақтда олим билганларини талабалар билан муҳокама қилади. У “Ядро тиббиёти физик асослари” ва “Тиббиётда ядро ускуналаридан фойдаланиш” махсус курсларини ишлаб чиққан. “Келажакда бу билимлар жуда кўп инсонлар ҳаётини сақлаб қолади”, дейди ишонч билан Серик Нуркенов.

СЕРИК НУРКЕНОВ, ЛОЙИҲА ҒОЛИБИ:

-  Давлат раҳбари университетлар келажак касблари усталарини тайёрлаши лозимлигини доимо таъкидлаб келган. Шу маънода олсак, тиббий физика ўта юқори аҳамиятга эга. Чунки, ўзингизга маълум, онкологик хасталар сони ортиб боряпти. Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда мамлакатимизнинг турли марказларида айнан тиббий физика билан шуғулланаётган йигирмага яқин битирувчиларимиз бор.

Серик мамлакатимиз аҳлидан деярли 15 минг нафари ўзи учун овоз берган “Қозоғистоннинг 100 янги номи” лойиҳасида қатнашиш унга куч-қувват бағишлагани ва янги муваффақиятларга ишонч уйғотганини тилга олди.

Фото: 24.kz