“Қозоғистоннинг 100 янги номи”: Иван Крепак

“Қозоғистоннинг 100 янги номи”: Иван Крепак

“Қозоғистоннинг 100 янги номи” лойиҳаси ва финалдаги 29 қатнашчи. Ёш, иқтидорли, муваффақиятли, мақсад сари интилувчан бу шахслар миллионлаб қозоғистонликлар учун намунага айланиши зарур. Ғолиблар қаторида Назарбоев Заковат мактаби ўқувчиси Иван Крепак ҳам бор. 18 ёшли бу йигитча қатор мобиль иловалар муаллифи ва компьютер хавфсизлиги мутахассисига айланган. У ўзи ёқтирган кашфиётлари қаторида смартфон ёрдамида очилиши мумкин бўлган “bLock” ақлли қулфини алоҳида таъкидлайди. Лойиҳа Кремний водийсининг “Бизнес учун энг яхши ғоя” мукофотини олган.

ИВАН КРЕПАК, НАЗАРБОЕВ ЗАКОВАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИСИ:

 - 2017 йилда мен  “nFactorial Incubator” деб аталган инкубаторга ўқишга кириш учун ариза ёздим. Унда бизга турли мобиль иловалар яратишни ўргатишди. Ўшанда муаммоларни ҳал эта олувчи янги илова ёза олишимга кўзим етди.

Икки йил мобайнида йигитча мобиль иловалар бўйича “Technovation” беллашувлари иштирокчилари бўлган қизларнинг мураббийси бўлди. Шунингдек, унинг бисотида янгидан ишланган “Zharys” иловаси ҳам бор.

ИВАН КРЕПАК, НАЗАРБОЕВ ЗАКОВАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИСИ:

-  “Zharys” сўзини қозоқчадан таржима қилсак – беллашув, ўйин дегани. Ушбу мобиль иловани кўчириб олсангиз, яқин келажакда ўтадиган беллашувлар рўйхатини кузатиб бора оласиз.

Дастурлаштиришдан ташқари Иван биологияни чуқур ўрганиш билан машғул. Муаллимларининг фикрича, фанга қизиқиш ва ҳаётни яхшилашга интилиш лойиҳанинг ёш ғолиби зеҳниятига ғоявий илҳом берувчи асосий манба.

КУЛФАРИДА РАИСОВА, АЛМАТИДАГИ ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ЙЎНАЛИШИДАГИ НАЗАРБОЕВ ЗАКОВАТ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ:

-  Иван олдига қўйган ҳар бир вазифани охиригача етказиш ниятида ишлайди. Фақат шундан кейингина у ёки бу лойиҳани якунлаганини айтади. У барча кашфиётларини ўзи учун эмас, синфдошлари, мактаби, уни улғайтирган, билим берган жамият учун қилаётганини доимо таъкидлайди.

Ўқувчининг яна бир кашфиёти – “Voice-Komek“ иловаси. У эшитиш-гапириш аъзоларида ноқислиги бор инсонларга 7 та, улар қаторида қозоқ тили ҳам бор, тилда мулоқот қилишга имконини беради. Дастур матнни овоз сигналига ва аксинчага ҳам айлантиради. Иван Крепакнинг тан олишича, “100 янги ном“ лойиҳасига муносиб деб топилиши уни жуда руҳлантирган.  

Фото: vkfaces.com