Лотин алифбосини ўргатувчи IT-лойиҳалар

Лотин алифбосини ўргатувчи IT-лойиҳалар

Пойтахтда қозоғистонликларнинг лотин ёзувига ўтишини енгиллаштирувчи IT-лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. «Qazlatyn.kz» миллий портали улар қаторида алоҳида ўрин тутади. Унда фойдаланувчилар лотин ёзувига босқичма-босқич ўтиш юзасидан зарур маълумотларни олиши, матнларни кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтказишлари мумкин. «Sozdikgor.kz» захирасида эса қозоқ тилидаги 300 мингдан ортиқ сўз изоҳи киритилган қидириш тизими мавжуд.

РИМБЕК ИЗҒАЛИ, ЛОЙИҲА МУАЛЛИФИ:

 - Ушбу йирик портал сўз жамғармаси мунтазам тўлдириб борилади. Бугунги кунда унда 300 мингдан зиёд сўз, уларнинг изоҳи, аудио шаклдаги талаффузи бор. Луғат мунтазам текширилиб, унга тузатишлар киритилиб борилади.

Давлат тилини машина ўқитиши йўли билан ўрганиш мақсадида «Tilqural» сайти тузилган. Унда интерфаол онлайн-таълим воситасида қозоқ тилини ўрганиш, шунингдек, тестлардан ўтиш орқали билим даражасини аниқлаш мумкин.

ЕРБЎЛ ТЛЕШОВ, Ш. ШАЯХМЕТОВ НОМЛИ  "ТІЛ-КАЗИНА" ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗ ИЖРОЧИ ДИРЕКТОРИ:

 - 2019 йилнинг асосий режаси – одамларни янги ёзувга ўргатиш. Лотин ёзуви бўйича мутахассис-педагоглар тайёрлаш. Шу муносабат билан Таълим ва фан вазирлиги 9038 одамни жалб этади. Маданият ва спорт вазирлиги эса марказимиз орқали 2400 нафар одам таълим олиши учун махсус курслар ташкил қилади.

Ишланмалар муаллифлари улғаяётган авлодни ҳам унутмадилар. Болалар учун «IQdos” деб номланган 3D-мультфильм ва дубляж қилинган «Селтең сері» анимацион фильми яратилди. Мутахассисларнинг фикрича, улардаги суратлар болаларнинг янги алифбога кўникишини жадаллаштиради.