Буюк ипак йўли – тамаддун сарчашмаси

Буюк ипак йўли – тамаддун сарчашмаси

Буюк Ипак йўли қадимий тамаддуннинг энг муҳим ютуқларидан ҳисобланади. У Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилишига кўмаклашган, халқларнинг иқтисодий, маданий алоқалар ўрнатишига катта хизмат қилган. Буюк Ипак йўли Хитой сарҳадларидан бошланиб, мамлакатимиз ҳудудидан ўтган. Осмоности мамлакати савдогарлари Қозоғистон даштлари орқали Ғарбга қараб ипак, қурол-яроғлар, дори-дармон ва озиқ-овқат ташиган. Йўл Сайрам, Ясси, Ўтрор, Тароз каби қадимий шаҳарлар орқали ўтган. Нурсултон Назарбоев ўзининг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласида буюк савдо йўлининг аҳамиятини кўрсатиб берган.

РАДИК ТЕМИРГАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ЖАМҒАРМАСИ ҚОШИДАГИ ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА СИЁСАТИ ИНСТИТУТИ ЭКСПЕРТИ:

- Тарихга назар ташлар экан, давлат раҳбари Буюк Ипак йўлининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Ўз даврида унинг нуфузи ниҳоятда юксак бўлган. Қозоғистон ҳудудида илк давлатларнинг пайдо бўлиши Ипак йўли билан боғлиқ: улар товарлар транзити хавфсизлигини таъминлаш билан машғул бўлган. Турк ҳоқонлиги гуллаб-яшнаган даврда, турк ҳоқонлиги туфайли Буюк Ипак йўлининг шимолий йўналиши асосий йўналиш сифатида хизмт қила бошлади. Тобора кўпроқ савдо карвонлари Қозоғистон ҳудуди орқали ўта бошлади. Бу тахлитда иш юритиш асрлар бўйи давом этди.

Ипак йўли нафақат Қозоғистоннинг, балки бошқа мамлакатларнинг ҳам сиёсий, иқтисодий ва маданий тузилиши шаклланишига улкан таъсир кўрсатди. Йўлнинг салмоқли қисми Марказий Осиё ҳудудидан ўтган эди.

РАДИК ТЕМИРГАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ЖАМҒАРМАСИ ҚОШИДАГИ ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА СИЁСАТИ ИНСТИТУТИ ЭКСПЕРТИ:

- Бу борада Қозоғистонни, Ўзбекистонни бошқа мамлакатлардан ажратиб бўлмайди. Бутун минтақа кўп жиҳатдан ипак йўлидан фойдаланган. Минтақа фаровонлиги Буюк Ипак йўлининг ривожига боғлиқ эди.

Давлат раҳбарининг фикрича, Евроосиё материгида туркларнинг ҳукмронлиги даврида Буюк Ипак йўли энг юқори даражада ривожланди ва халқаро миқёсда иқтисодий фаровонлик ва маданий ўсишга кўмак бериб келди.