“Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласи америкалик маданият арбобларини ҳамкорликка чорлади

“Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласи америкалик маданият арбобларини ҳамкорликка чорлади

Президент Нурсултон Назарбоевнинг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласи кўпгина америкалик маданият арбобларини ҳамкорликка чорлади. АҚШ кинопрдюсерлари ва ҳужжатли фильм усталарида ҳам Қозоғистон тарихига қизиқиш уйғонди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон тарихи узвийлигини намойиш этадиган фильмлар туркумини ишлаб чиқаришга чақирганди. Шу билан бирга, мақолада таъкидланганидек, бу лойиҳалар кенг халқаро ҳамкорлик доирасида, миллий ва хорижий сценарист, режиссёр ва продюсерларни жалб қилган ҳолда амалга оширилиши керак.

ЭДВАРД СТАРОСЕЛЬСКИЙ, ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМЛАР УСТАСИ, АҚШ:

- Биламизки, Италия, Греция, Миср ўз тарихи билан ғурурланади. Нурсултон Абишевич бу мақолани айни вақтида ёзди. Ҳужжатли кино олиш билан шуғулланамиз, графика билан, санъатга доир замонавий технологиялар бор, шу боис, биз агар имконият туғилса, Қозоғистоннинг шу соҳадаги ҳаётида иштирок этишга тайёрмиз.

Қозоғистон президентининг мақоласи британиялик эксперт Дэвид Уильям Перрида ҳам катта таассурот қолдирди. Шоир, драматург, Қироллик санъати жамияти аъзоси, Евроосиё ижодий гильдияси раиси республикамизда бир неча марта бўлган. Унинг фикрича, Қозоғистон бутун дунёга нимадир ўргата оладиган фаровон ўлка.

ДЭВИД ПЕРРИ, ДРАМАТУРГ:

 – Ёғоч ва тошларда тасвирланган жонивору ўсимликлар табиат ва инсон ўртасида улкан боғлиқлик борлигини кўрсатади. Ҳаётнинг бу асосий тамойили қозоқ халқига қадимдан маълум. Дарҳақиқат, Қозоғистоннинг қадим аҳолиси юксак ривожланган маданиятга эга бўлган, ўз ёзуви, мифологияси шаклланган. Бу ҳақда кўп эшитган Ғарб сизга интилади. Менга  Қозоғистоннинг гўзал маданий пойтахти Алмати ёқади. Астанани томоша қилиб, завқим келди.

Хорижий экспертлар Нурсултон Назарбоевнинг “Буюк Даштнинг 7 қирраси” мақоласини ўрганишда давом этяпти. Бир фикрда улар якдил – ушбу ҳужжат тарихий аҳамиятга эга. Бугун Қозоғистон ўз тарихи ва жаҳон цитвилизациясига қўшган ҳиссасини оммалаштириши лозим.