Қозоғистон ва Корея: Архив ҳужжатлари алмашинади

Қозоғистон ва Корея: Архив ҳужжатлари алмашинади

Қозоғистон ва Корея ҳамкорликни кенгайтиряпти. Мамлакатлар, шу жумладан, “Архив-2025” дастурини рўёбга чиқариш доирасида тажриба алмашиш ниятида ишлашяпти. “Буюк Даштнинг етти қирраси” икки йил муқаддам Қозоғистон Президенти архиви ва Корея миллий архиви ўртасида тузилган меморандумнинг ўзига хос давоми бўлганини таъкидлаш лозим.

ПАК СОН БЭ, КОРЕЯ МИЛЛИЙ АРХИВИ КАТТА ХИЗМАТЧИСИ:

Муҳим ҳужжатларни микроплёнкалардан олиб, рақамлаштириш 1962 йилда бошланган. Сканердан ўтказиш эса эллик йил муқаддам. Архивимизда мавжуд 5 миллион ҳужжатнинг 600 мингтаси рақамли кўринишга ўтказилди. Ишимизда рақамлаштириш ускуналари ўн йил аввал қўллана бошланган. Келгуси йилда янги ускуналар сотиб олиш ниятидамиз.

Архив ҳужжатлари билан ишлаш ҳар иш кунида давом этади. Рақамлаштиришган фотода қандайдир камчиликлар бор бўлса – улар фоторедактор ёрдамида олиб ташланади. Бу залда қоғоздаги ҳужжатлар сканер қилинади. Уларга зарар етмаслиги учун ходимлар махсус ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланади. Бундан ташқари, етакчилар портретлари, хорижий давлатлар раҳбарларининг совғалари электрон форматда келгуси авлодга мерос бўлиб қолади. Масалан, бу ерда Астанага ташрифи вақтида Президент Но Му Хёнга ҳадя қилинган жанг аравасини кўриш мумкин.

ПЕК ЮН ХИ, КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУЗЕЙИ ЭКСКУРСОВОДИ:

Экранда кўргазмага қўйилмаган тахминан 40 тача экспонат ҳақида маълумот тақдим этилган. Батафсил маълумотни сайтдан олиш мумкин. Бу дастур 2016 йилда яратилган. Экспонатларнинг асл нусхаси архив омборларида сақланади. У ерда тегишли экспонат сақланиши учун энг қулай шароит – мусбат 18 даражали ҳарорат ва 40-50 фоиз намлик таъминланади.

Нурсултон Назарбоевнинг 1995 йилда Сеулга расмий сафари шоҳиди бўлган ҳужжатлар ҳам вақти келиб икки мамлакатнинг келгуси авлоди учун муҳим меросга айланади. Архив хизматчилари тарихни асл ҳолида сақлаб қолиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлашади. Ва сўнгра у экспертларга ҳам, жамоатчиликка ҳам тақдим этилади.