Қазиш ишлари давом этади

Қазиш ишлари давом этади

Онг модернизацияси – маънавий янгиланишнинг асоси. Ўзига хос бўлган «Маънавий янгиланиш» дастур миллий хусусият асосига, ватанга муҳаббат ва миллий маданиятни хорижда кенг ёйишга йўналтирилган.

«Маънавий янгиланш» дастури доирасидаги вазифалардан бири бугунги кунда Ҳозирги Қозоғистон ҳудудида топилган қадимий мақбаралар харобаларини ўрганишдир. Кўпсонли археологик топилмалар нафақат бой қозоқ маданиятидан, балки юксак ривожланган кўчманчилик тамаддунидан ҳам  дарак беради. Бугун олимлар йилқичилик қадим номадлар хўжалик фаолиятининг асоси, деган хулосага келишди. Бўтай мозори ҳудудида топилган артефактлар отларни хонакилаштиришнинг тадрижий инқилобидан гувоҳлик беради.

ЗЕЙНОЛЛА САМАШЕВ, ТАРИХЧИ-АРХЕОЛОГ:

 - Бу улкан кашфиёт – қадимий Бўтай манзилгоҳи бутун дунёга тарихий маданиятимиз, заминимиз, давлатимизнинг юксак ўрни борлигини кўрсатади. Биз бундан жуда фахрланамиз.

Республика шимолидан топилган артефактлар қадимий Қозоғистоннинг ривожланган цивилизацияси ҳақида сўзлайди. Улар одамзод томонидан отларнинг илк хонакилаштирилиши 6 минг йил аввал юз берганини исботлайди. Давлат раҳбарининг «Буюк даштнинг 7 қирраси» мақоласида жаҳонга чавандозлик маданиятини Буюк дашт тақдим этгани айтилган. Дарвоқе, бугунги кунда кўчманчилар мероси ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатидан жой олган.

САЯСАТ АМАНКУЛОВ, ЧАВАНДОЗ:

- Боболаримиз айтганидек, от – йигитнинг қаноти, 6 ёшимдан от спорти билан шуғулланаман. Кўплаб пойгаларда иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллаганман. Айни пайтда вазним ўзгарди, энди кокпар билан шуғулланмоқчиман.

Чавандозлик маданияти тарғиботи, қайта тикланиши ва ривожида «Бутундунё кўчманчилар ўйинлари» муҳим роль ўйнайди. Ўтган йили спортнинг этник турлари бўйича халқаро мусобақалар Қирғизистонда бўлиб ўтганди. Турнир 82 давлатдан 2 ярим минг нафардан зиёд иштирокчини бир ерда жамлади. Иштирокчилар, шулар қаторида қозоғистонликлар ҳам, от спорти турлари бўйича баҳсларда биринчилик учун курашишди.

ЕРЕН ОСПАНОВ, МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Кокпар, от устида кураш, нишонга отиш. От устида кураш бўйича бизда Осиё чемпионлари бор. Шунингдек, 80 километрлик масофадаги пойгада қатнашадиган йигитларимиз бор. Ҳозир уларни тайёрлаяпмиз. Улар яхши натижаларни кўрсатишяпти.

Шу тариқа, асосида кўчманчи халқларнинг миллий ўйинлари ётган мусобақалар минтақадаги чавандозлик маданиятининг бой меросини намойиш қилади.