Саймон Гейган: Отларни хонакилаштириш – макромаданиятдан кўра каттароқ улуш бўлиши мумкин

Саймон Гейган: Отларни хонакилаштириш – макромаданиятдан кўра каттароқ улуш бўлиши мумкин

Давлат раҳбарининг “Буюк Даштнинг етти қирраси” мақоласи – Қозоғистонга ташланган янгича нигоҳ. У туфайли қозоқ халқи тарихи ва маданиятини мутлақо бошқа томондан ўрганиш ва тушуниш мумкин. Жаҳоннинг энг кучли таржимонларидан бири, инглиз тили билимдони бўлган Саймон Гейган шундай фикр билдирди. Шуни ҳам айтиш лозимки, у Мухтар Авезовнинг “Азадаги соҳибжамол ва бошқа ҳикоялар”, Ўралхан Бўкеевнинг “Кийик одам” ва бошқа қозоқ адабиёти дурдоналарини инглиз тилига ўгирган.

САЙМОН ГЕЙГАН, ТАРЖИМОН:

- Буюк Дашт цивилизация ривожига жуда салмоқли улуш қўшди. Айниқса, от етиштириш ва чавандозликни ривожлантириш масаласига алоҳида тўхташни истардим. Отларни хонакилаштириш, антропологлар тадқиқотларига кўра, аслида ҳам,  энг аввал замонавий Қозоғистон ҳудудида амалга оширилди. Балки  инсоният ривожланиши учун қўшилган бу улуш макромаданиятни ривожлантиришдан ҳам  аҳамиятлироқ бўлса эҳтимол. Биз Қозоғистонга келарканмиз, ҳар сафар аввал билмаган нарсаларимизни кашф қиламиз.

Нурсултан Назарбаевнинг «Буюк Даштнинг етти қирраси» мақоласи ўзининг долзарблиги билан муҳим. Таниқли ёзувчи ва журналист Ник Фолдингнинг айтишича, унда тилга олинган қатор масалаларни бутун дунё билиши шарт. Унинг фикрича, олам аҳли мақолада айтилган ғояларни муҳокама қилиши, фикр билдириши ва рўёбга чиқариши зарур.

НИК ФИЛДИНГ, ПИСАТЕЛЬ

- Президент ўз мақоласида Қозоғистоннинг турк олами бешиги бўлганини айтади. Олтой ҳақиқатан ҳам бу ҳудуднинг юрагида жойлашган. Бунга шак-шубҳа йўқ. Қозоғистонга нисбатан бундай қараш авваллари маълум эмас эди. Турк оламининг айнан Қозоғистонда дунёга келганини ҳамма билиши зарур.