“Буюк даштнинг етти қирраси”: Чавандозлик маданияти

“Буюк даштнинг етти қирраси”: Чавандозлик маданияти

Чавандозлик маданияти замонавий Қозоғистон ҳудудида юзага келган. “Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласида Нурсултон Назарбоев суворийликни дунёга айнан Буюк Дашт тақдим этганини таъкидлаган. Қадимий Бўтай қўрғонидаги қазилмалар отларни хонакилаштириш шу  ерда амалга оширилганидан далолат беради. Қозоғистон, Россия, Хитой, Дания, Франция, Литва, Америка ҳамда Буюк Британия олим ва тадқиқотчилари бундан 6 минг йил муқаддам ҳозирги Қозоғистон ҳудудида илк марта отлар қўлга ўргатилганини исботлашди.

АЛАН ОУТРАМ, ЭКСЕТЕР УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ (БУЮК БРИТАНИЯ):

 – Бу - инсон ва от ўртасидаги илк даврдаги муносабатларни тушуна олиш учун энг муҳим ёдгорлик, дейиш мумкин. Бўтайда янги буюмлар ва артефактлар мунтазам топиляпти. Анча топилмалар ўрганилган бўлса-да, олимлар эътиборини талаб қиладиган, синчиклаб текширилиши зарур нарсалар ҳали кўп.

Мамлакатимиз ҳудудида аслини олганда тарихдаги биринчи транспорт инқилоби амалга оширилган. Одамзод аввалгидан жуда катта масофаларга  ҳаракатланиш имконига эга бўлди. Шунчаки ҳаракатланиш эмас, юк ташиш, савдони ривожлантириш, технология алмашуви, мутлақо янгича кўринишда уруш ҳаракатлари олиб бориш имконига ҳам. Маиший турмуш буюмлари, қуроллар, шунингдек, отлар тишларидаги юган излари ҳам шундан далолат.

САДИБЕК ТУГЕЛ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ СПОР ТУРЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ:

 Чавандозлик маданиятини Президент ўз мақоласида биринчи ўринга қўйган. Аждодларимиз энг аввал отга минган, эгар ва узангини кашф қилган. Кўчманчилар от устида камондан ўқ отишни такомилга етказган. Бизнинг бой маданиятимизни вақт ўтиши билан бошқа миллатлар ўзлаштирган.

Отларни хонакилаштириш мавзуси нафақат олимларни, балки кинематографларни ҳам қизиқтиради. Канада телекомпанияси чавандозлик ҳақида ҳужжатли фильм тайёрлаяпти. Икки йил аввал Бўтайда суратга олиш ишлари бўлиб ўтган.

НАЙОБИ ТОМПСОН, ТЕЛЕКОМПАНИЯ ПРОДЮСЕРИ /КАНАДА/:

 – Бўтай – от билан одам муносабати қандай бошланганини англашда жуда муҳим жой. Ва бу ажойиб жонивор ҳаётимизни ўзгартириб юборди.