Қуруқлик портининг асосий устунлиги

Қуруқлик портининг асосий устунлиги

Миллат режасининг 65-қадами – Қозоғистон транзит имкониятларини оширишдан иборат. Масалан, йил бошидан буён Хитойдан олиб кирилган товарлар учун 26 мингдан зиёд транзит декларациялари расмийлаштирилди. Бу – ўтган йил тегишли даврига нисбатан 20 фоиз ортиқ. Товарларнинг умумий ҳажми 5 миллион тоннани ташкил этади. Бу – 2017 йилдагидан 500 минг тоннага кўп. Товарнинг асосий қисми темир йўл орқали ташилади. Республикага киритилган товарнинг 28 фоизи учун божхона декларацияси тўлдирилди. 65 фоизи учинчи мамлакатларга, 6 фоизи эса Евроосиё Иқтисодий иттифоқи мамлакатларига жўнатилди. Импорт-экспорт операцияларига келсак, 11 ой мобайнида 15 мингдан ортиқ декларация расмийлаштирилди. Улар ҳажми 500 минг тоннани ташкил қилди. Қиймати статистикага кўра 950 миллион долларни ташкил этди.

ҒАБИТ ЎРАЗОВ, АЛМАТИ ВИЛОЯТИ БОЖХОНА НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

Қуруқлик портининг асосий устунлиги – жадаллик ва юкларни, шу жумладан, контейнерларни кўриб чиқишда захира имкониятлари борлиги. Шунингдек, транзитни рақамлаштириш ҳам муҳим, чунки у юк тезлигига бевосита таъсир кўрсатади. Бу йўналишда “Астана–1” ахборот тизими жорий этилган. Тизим қоғозбозликдан воз кечиб, товарларни автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш имконини беради.