«Буюк даштнинг етти қирраси» украин тилида

«Буюк даштнинг етти қирраси» украин тилида

Президентнинг “Буюк даштнинг етти қирраси” дастурий мақоласи украин тилига таржима қилинди. Таржима муаллифи – Нурсултон Назарбоев номидаги Украина-Қозоғистон муносабатлари давлатлараро институт директори Николай Степаненко. Ёзувчи мақолада кўтарилган мавзулар унинг мамлакати учун ҳам долзарб деб ҳисоблайди. Ва таъкидлайдики, ушбу ҳужжат билан биринчи навбатда Украина ёшлари танишиб чиқиши зарур.

НИКОЛАЙ СТЕПАНЕНКО, УКРАИНА-ҚОЗОҒИСТОН МУНОСАБАТЛАРИ ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:

- Бу ёшларимиз тарихимизни ёдда тушиши, урф-анъаналарни асраши учун керак. Украина учун ҳам, Қозоғистон учун ҳам буюк Евроосиё даштлари удумлари асос бўлган. Булар ажойиб анъаналар. Шу боис биз учун, Украина учун бу тайёр дастур, фақат олиш ва Қозоғистон тажрибасини ўрганиш, ҳаётга татбиқ этиш, ҳозирда Қозоғистон бу меросни тиклаш йўлида ташлагандек қадам қўйиш керак.

Украин ёзувчиси «Буюк даштнинг етти қирраси» мавзусида талабаларга маъруза ўтишни режалаштирган. Айтиш жоиз, Николай Степаненко кўплаб ўқув-илмий асарлар муаллифи. Унинг бир қатор ишлари Қозоғистон билан боғлиқ.