Манғистауда қадимий масжидлар топилди

Манғистауда қадимий масжидлар топилди

Ўтмиш изидан. Тарихий-маданий объектлар ва Манғистау вилояти номоддий меросини ўрганиш бўйича экспедиция аъзолари бешта қадимий масжид ва 20 дан ортиқ қудуқ топишди. Мутахассислар фикрича, бу ноёб иншоотлар 19-аср охири - 20-аср бошига оид деб тахмин қилиняпти. Қудуқлар ҳам ўзига хос. Улар сони икки аср аввал 4200 тага етган. Юз йил ичида мингдан ортиқроғи сақланиб қолди. Яқин келажакда тарихчилар ўлка қудуқлари харитасини тузиш ниятида. Экспедиция ишида Қозоғистон, яқин ва олис хориж мамлакатлари мутахассисларидан иборат 40 нафар олим иштирок этаяпти.

МАРАТ УТЕСИНОВ, “МАНҒИСТАУ ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ ҚЎРИҚХОНАСИ” ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

– Янги саҳифалар очиляпти. Авваллари биз 1-асрдан 9-асргача Манғишлақ ҳақида ёзма манбаларда маълумот сақланмаган, деб ҳисоблардик. Ҳозир эса янги маълумотлар берувчи манбалар топиляпти.