Миллий спорт ривожланмоқда

Миллий спорт ривожланмоқда

Боболар изидан. Бугунги кунда Қозоғистонда халқ урф-одатлари, анъаналарини ўрганиш ва сақлаб қолиш Қозоғистондаги энг долзарб вазифалардан бири. Мамлакатда миллий спорт турларини қайта тиклашга алоҳида эътибор берилаяпти. Уларни ривожлантиришга кўмаклашувчи кўплаб тадбирлар ўтказилаяпти. Қозоғистон миллий спорт турлари ассоциациясида уларни оммавий спорт даражасига кўтариш мақсадлари баён қилинди. Келгуси йил апрелида мамлакатимизда этноспорт конфедерацияси халқаро симпозиуми ва кўкпар, жамби ату каби қозоқ ўйинлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш мўлжалланган. Яқинда эса тан олинган чавандозлар учрашуви ўтказилди. Унда иштирокчилар Давлат раҳбарининг «Буюк даштнинг етти қирраси» мақоласини муҳокама қилишди.

БЕКБОЛАТ ТЛЕУХАН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  ПАРЛАМЕНТИ МАЖЛИСИ ДЕПУТАТИ:

– Қозоқлар энг аввал отларни хонакилаштириб, нафақат халқимиз тарихида, балки бутун цивилизацияга улкан улуш қўшишди. Ушбу учрашувда биз миллий спорт турларини ривожлантириш ва уларни хорижда оммалаштириш ҳақида фикрлашдик.

Ақтўбе вилоятида «Аудариспақ» қайта тикланиб, яшин тезлигида оммалашаётган спорт турларидан бири. Бу ерда от спорти турлари 13 йил муқаддам ривожлантирила бошланди. Ихтисослаштирилган мактаб очилди. Шу ерда болалар қиш кунлари шуғулланиши мумкин бўлган ёпиқ манеж бор. Ақтўбе чавандозлари бир неча марта Қозоғистон ва Осиё чемпиони бўлишган.

БАХТИЯР ТУЛЕУОВ, 10-СОНЛИ БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ, АҚТЎБЕ ШАҲРИ:

– Туманларда спортнинг жамоавий турларини ривожлантираётган ҳамкасбларимиз бор. Мактабимиз вилоят мақомини олгач, барча туманларда филиаллар очишни мақсад қилганмиз. Тренерларни ўқитяпмиз. 2008 йилдан бери тарбияланувчиларимиз кўкпар, аудариспақ, қиз қувиш мусобақаларида қатнаша бошлашди. Ҳозир аждодларимиз ўйинлари яна оммалашяпти. Бизда аудариспақ бўйича учта спорт устаси бор. Бу спорт тури бўйича болаларимиз пешқадамлар сафида. 

Чавандозлар ихтиёрига 30 та наслдор от берилган. Болалар нафақат от миниш, балки уни тўғри эгарлашни ҳам ўрганишади.

АЛИШЕР САЛИМЖАН,  АУДАРИСПАҚ БЎЙИЧА ЎЧМИРЛАР ЎРТАСИДА ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЧЕМПИОНИ:

– От – ғаройиб жонивор. Бу йиллар давомида улар ҳақида кўп нарса билиб олдим. Сабзавотларни яхши кўради. Қандни жуда ёқтиради. Мен отни парваришлаш, эгарда юришни ёқтираман. Машғулотларда маҳоратимни чархлайман. Қозоқ миллий спорт турлари ҳамма дўстларимга ёқади. Биз бу спортни ҳақиқий эркаклар эрмаги, деб ҳисоблаймиз.