Сак маданияти – қадимий обидаларда

Сак маданияти – қадимий обидаларда

Мамлакатимизда олиб борилган кўп сонли қазилма ишлари давомида топилган археологик артефактлар заминимизда қадим замонларда юксак ривожланган маданият мавжуд бўлганига гувоҳ бўла олади. Топилмалар орасида кўзалар, қуроллар, нодир олтин тақинчоқлар бор. Ёзувлар ҳам учрайди. Буларнинг барчаси бугунги кунда Қозоғистоннинг нафақат қозоғистонликлар, балки бутун оламда қизиқиш уйғотаётган бой солномасининг муҳим қисми.

АЙГЕРИМ БЕРГЕНОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ХОДИМАСИ:

– Миллий музейга қадам қўйган ҳар бир меҳмон қадимги сакларнинг заргарлик санъати билан танишиш учун аввал олтин залига киради. Миллий музейга нафақат қозоғистонликлар, балки кўплаб хорижий делегациялар, меҳмонлар ҳар йили, ҳар куни ташриф буюради.

Сак маданияти қадимий обидаларида жониворлар усули мавжудлиги Қозоғистоннинг кўҳна ўтмишига алоҳида қизиқиш уйғотади. Деярли ҳар бир намунада бу усулни кўриш мумкин. 1969 йилда Иссиқ қўрғонида топилган “Олтин одам” ҳам бунинг ёрқин намунаси. Унинг либослари ва бош кийимини моҳирлик билан жилоланган тўрт мингдан зиёд олтин пластиналар безаб турибди.

АЗАМАТ ДАРБАЕВ,  ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУЗЕЙИ ОЛИЙ КАТЕГОРИЯЛИ ЭКСКУРСОВОДИ:

- “Олтин одам” безакларининг ҳар бир детали турли жониворлар, илвирслар шаклида ишланганини таъкидлашни истардим. Биз у ерда кийиклар, қушларни ҳам учратишимиз мумкин, ҳар бир зеб-зийнатнинг ўз вазифаси бор. Қуйироқда кийиклар. Сўнгра илвирслар. Юқорида эса қушлар тасвири.

Саклар оламни яратувчи учликни, ибодат қилишга лойиқ учликни кўрганлар. Ҳар бир безакнинг ҳақиқатан ўз вазифаси борлигини кўрсатмоқчиман, бу эса ўз навбатида уларнинг эътиқодини кўрсатади. Бугунги кунда биз қандайдир дин бўлгандир, деб ҳисоблаймиз. Аммо саклар учун бу бутун бошли ҳаёт фалсафаси ҳисобланса эҳтимол.

“Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласида Давлат раҳбари аждодларимиз ўзларини табиатнинг узвий қисми, деб ҳисоблашганини таъкидлаган. Бу нарса улар онгини шакллантирувчи асосий тамойилдир. Жониворлар усули уларнинг бадиий ўзига хослиги ва маънавий бойлигини акс эттирган. Мутахассислар айтишича, ҳар бир одам Республикамиз музейларида сақланаётган ноёб артефактларга назар ташларкан, бу фикрнинг ҳаққонийлигига амин бўлади.