Туркияда Н. Назарбоевнинг “Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласи муҳокама қилинди

Туркияда Н. Назарбоевнинг “Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласи муҳокама қилинди

Қозоғистоннинг жаҳон тарихидаги ўрни. Туркияда Нурсултон Назарбоевнинг “Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласи муҳокама қилинди. Хожа Аҳмад Яссавий номли қозоқ-турк университети ташкил этган тадбирда Анқаранинг етакчи олий ўқув юртлари профессорлари ва талабалари йиғилди. Улар Давлат раҳбарининг миллий тарихни англашга имкон яратувчи ёндашувини таҳлил қилишди.

МЕҲМЕТ ТОПЛУ, ҲОЖИ БАЙРАМ ВЕЛИ НОМЛИ УНИВЕРСИТЕТ ПРОФЕССОРИ:

Нурсултон Назарбоевнинг мақоласи қозоқ халқи тарихи кўзгуси остида мозийга назар ташлаш имконини беради. Таъкидлаш лозимки, 1930 йилда турк халқи ҳам шу каби дастурни рўёбга чиқарганди. Бу нарса мамлакат келажаги учун муҳим.

Профессор Бўлатбек Абдрасилов мақоладаги ташаббуслар ва дастурлар тилга олинган топшириқларни аввало таълим даргоҳлари рўёбга чиқариши зарурлигини таъкидлади. Зеро, энг аввало, ёш авлод аждодлар меросининг қийматини англаши лозим.

БЎЛАТБЕК АБДРАСИЛОВ, АҲМАД ЯССАВИЙ НОМЛИ ХАЛҚАРО ҚОЗОҚ-ТУРК УНИВЕРСИТЕТИ  ПРЕЗИДЕНТИ:

– “Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласини муҳокама қиларканмиз, докторантлар, олимлар, ҳамкорларимиз илмий тадқиқотлар олиб боришга ёш авлодни жалб этишлари зарур, деган хулосага келдик. Кўплаб ҳамкасбларим айнан шу йўналишда фаолият юритиш истагини билдиришди.

МУСА ЙИЛДИЗ, АҲМАД ЯССАВИЙ НОМЛИ ХАЛҚАРО ҚОЗОҚ-ТУРК УНИВЕРСИТЕТИ  ВАКОЛАТЛИ КЕНГАШИ РАИСИ:

– Биз президентнинг “Буюк даштнинг 7 қирраси” мақоласи доирасидаги лойиҳаларни кўриб чиқдик. Уларни қандай қилиб рўёбга чиқариш мумкинлигини муҳокама этдик. Масалан, мақола доирасида 2019 йилда Астанада туркшунослар жаҳон конгрессини чақириш мўлжалланган. Бу тадбир “Турк цивилизацияси: манбалардан замонавийликка” лойиҳасининг бир қисми бўлади.

Олимларнинг фикрича, “Архив-2025” дастури ва туркшунослар жаҳон конгрессини ўтказиш - мақоладаги энг муҳим ташаббуслардан.