Оталар мероси – унутилмайди

Оталар мероси – унутилмайди

Буюк дашт инсониятга буюк кашфиётлар ва технологияларни тақдим этган. Айнан шу ерда инновациялар туғилиб, кейинчалик бутун жаҳонга тарқалган. Давлат раҳбари ўз мақоласида Буюк дашт ва унинг кўҳна маданиятининг юксак аҳамиятини таъкидлаган. Бу мероснинг муҳимлигини бугунги кунда илмий жамоатчилик ҳам тилга олаяпти. Олимлар фикрича, тарихий тараққиёт истиқболлари ва унинг ўтмишини фақат минг йиллар теранлигида кўриш мумкин. Қадимий манба ва тадқиқотлар, шунингдек, замонавий усуллар жамиятимизнинг моддий ва маънавий маданияти ривожи динамикасини очиб беради, дейди улар.

ВИКТОР ЗАЙБЕРТ, АЛ-ФОРОБИЙ НОМЛИ ҚОЗОҒИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ АРХЕОЛОГИЯ ВА ДАШТ ТАМАДДУНИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:

 - Президент бир томондан фанимиз ютуқлари ва жамиятимиз тараққиётига урғу бериб ўтди. Чунки ҳамжамиятимиз бир томондан янги вазифаларни  зиммасига олишга тайёр, иккинчи томондан муаллиф мамлакатимиз келажаги хусусидаги фалсафий тафаккур истиқболларини белгилаб берди. XVIII-XX асрларда ёзилгани каби, Дашт шунчаки ўтиш йўлаги бўлмаган, унда янги нарсалар кашф қилинган, йилқичилик туфайли улар бутун Евроосиё материгига тарқалган.

Экспертлар фикрича, Нурсултон Назарбоевнинг “Буюк даштнинг етти қирраси” мақоласи Президент ташаббусидаги аввалги дастурларнинг табиий ва мантиқий давомидир.