«Буюк даштнинг етти қирраси» мақоласи

«Буюк даштнинг етти қирраси» мақоласи

Ўтмишсиз келажак йўқ. Давлат раҳбарининг «Буюк даштнинг етти қирраси» мақоласи доирасида мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Олима Алла Касич фикрича, Қозоғистонда меросни сақлаш учун жиддий ишлар қилинмоқда. Бу тараққиёт учун муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

АЛЛА КАСИЧ, ИҚТИСОД ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР:

- Қозоғистоннинг замонавий ривожи тарихий илдизларга эгалиги келажагимиз учун жуда муҳим, деб ўйлайман. Мазкур мақолада биз  бугунги ва истиқболдаги Қозоғистонни шакллантирувчи асосий миллий анъаналарни кўрамиз. Мамлакатнинг келгуси тараққиёти анъаналарга ва уларни шакллантирган мозийга таянади.

Мутахассислар фикрича, “Архив-2025” дастури тарихий солноманинг унутилаёзган бўлакларини тиклаш ва сақлаб қўйиш имконини беради. Пекиндаги Миллатлар Марказий университети доценти Дуйсенали Абдилашим ўғли Қозоғистон олимлари хитойлик ҳамкасблари билан бирга тадқиқотлар ўтказиши мумкин, деб ҳисоблайди. У Хитой бош архивида Қозоқ хонлигига оид ҳужжатлар, шу жумладан, ҳукмдорларнинг 18-19-асрлардаги ёзишмаларини ўрганган.

ДУЙСЕНАЛИ АБДИЛАШИМ ЎҒЛИ, ТАРИХ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПЕКИНДАГИ МИЛЛАТЛАР МАРКАЗИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ДОЦЕНТИ:

– Жаҳондаги барча архивларни ўрганиш ва Қозоқ маданияти ва тарихига оид материалларни излаш сермашаққат иш. Аммо бу меҳнат илмий алоқалар ривожланишига ва Қозоғистон ҳамда Хитой ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади, деб ўйлайман.