Айгерим Акимжанова

Айгерим Акимжанова

Бугунги кунда Айгерим «Kazakh TV» телеканалининг ахборот бўлимидаги хизмати ҳамда  «Interview of the day» дастури бошловчиси вазифасини муваффақият билан олиб бормоқда.

2012 йилда пойтахтдаги нуфузли университетлардан бирининг журналистика ва сиёсатшунослик факультетини тугатиб, ўз меҳнат фаолиятини «24 KZ» телеканалида бошлаган. «Персона.кз» ва «Елорда» каби ижодий лойиҳалардаги иштироки ёш мутахассис учун қимматли тажриба бўлди, тележурналист сифатидаги илк кўникмаларини шакллантирди.

2015 йилдан бошлаб, икки йил давомида Айгерим республика ғарбида ишлаб, Манғистау вилояти ҳаётига доир энг муҳим воқеа-ҳодисаларни ёритади. Энг дадил ғоялар, махсус репортажлар, фильмлар ва “мазали” сюжетлар шу ерда туғилади.

2017 йилдан Айгерим «Хабар 24» телеканалининг янгиликлар хизматида ишлай бошлайди, хабарларни воқеалар жойидан туриб, тўғридан-тўғри эфирга узатади. Шу йилнинг сўнгида «Kazakh TV» ходимига айланади.

Айгерим болалигиданоқ шеъриятга қизиқади, у кўплаб шеър ва мусиқий асарлар муаллифи. Телевидениеда ишлаш унинг бир умрлик орзуси бўлган.